Танишим мазҳабдан чиқмоқчи Принтер учун
16.12.2008 й.

Ассалому алайкум! Менинг бир танишим иккита нарсани менга гапириб қолди. Яъни танишим мазҳабдан чиқмоқчи. Очиғини айтсам у болани илми деярли йўқ (бўлса ҳам жуда оз), лекин ўзидан-ўзи мен мазҳабдан чиқмоқчиман деган фикрни билдирди, сабабини сўраганда, мазҳабда бўлиш нотўғри деган гапни айтди. Иккинчи қизиқ гапи, жумага борганда қилинаётган маърузани эшитмасдан, обедланаркан, кейин намоз ўқишга кираркан. Бунинг сабабини сўраганимда маърузалар ёқмас экан.
Шулардан келиб чиқиб иккита саволим бор эди:
1. Мазҳабдан чиқишнинг ҳукми нима?
2. Жумада маъруза (амри-маъруф) тингламаслик-чи? (Амри-маъруф эшитиш фарз деган гапни эшитгандим, шу ростми?)

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мазҳабдан чиққан одам ижтиҳод қилиш даражасида бўлмаса, яъни, оят ва ҳадислардан ўзи ҳукм чиқара оладиган даражада илмли бўлмаса, ўзини ўзи қийнайди. Ибодатини тўғри қилмоқдами-йўқми билмайди. Бошқа барча нарсаларда шунга ўхшаш ҳолатга гирифтор бўлади.
Жумадаги ёки бошқа пайтдаги маърузаларни эштишни ёқтирмаган одамда ҳам яхшилик бўлмайди. Чунки у яхшиликни ёқтирмаган бўлади.
Ўша танишингизга насиҳат қилинг, ўзини ўнгласин. Баъзи бузғунчиларнинг гапига кирмасин. Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri