Яҳудийларни маймунга айлантирилганини Принтер учун
16.12.2008 й.

Шанба куни воқеаси, яъни яҳудийларни маймун (ва чўчқаларга ҳам эди менимча) айлантирилганини саҳиҳ ҳадислари билан келтира оласизми? Бу воқеанинг тарихини биламан, лекин менга саҳиҳ ҳадислар билан Қуръондаги шанба куни воқеаси ояти ва тафсири келтирилишини сўрайман?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
«Сизларга Аллоҳнинг ҳузуридаги бундан ҳам кўра ёмонроқ «савоб»нинг хабарини берайми? Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган, ғазабига дучор бўлган, маймун ва чўчқага айлантирилган ва тоғутга ибодат қилган бўлса, ана ўшалар ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир», деб айт!
Аҳли китоблар мусулмонларга иймонларини айб қилиб қўйишлари аввалги оятда қораланган эди. Энди ундан ҳам баттар ишлар бўлиб ўтгани баён этилмоқда. У замон бу ҳодисаларда фақат яҳудийларгина (аҳли китоблар сифатида) иштирок этганлари учун бу ерда ўшаларнинг ҳоли кўрсатилмоқда. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уларга мусулмонларнинг иймонларини айблашдан ҳам кўра ёмонроқ «савоб» ҳақида хабар беришни буюрмоқда. У «савоб»:
Биринчидан:
«Ким Аллоҳнинг лаънатига учраган», бўлса.
Яҳудийларнинг Аллоҳ таолонинг лаънатига учраши, раҳматидан қувилиши бошқа сураларда батафсил баён этилган. Яҳудийлардан бошқа лаънатга учраган қавм зикри Қуръонда келмаган. Ўзлари шундай улкан «савоб»га–Аллоҳнинг лаънатига учраб туриб, яна мусулмонларни Аллоҳга ва У нозил қилган нарсага иймон келтирганлари учунгина айблашни уларга ким қўйибди?!
Иккинчидан: Аллоҳнинг:
«ғазабига дучор бўлган», бўлишлари.
Бу ҳам бошқа сураларда кўпроқ баён қилинган. Ўзи Аллоҳнинг ғазабига учраган маълум ва машҳур қавм бўлса-ю, мусулмонларни иймонлари учунгина айблашса?!
Учинчидан:
«маймун ва чўчқага айлантирилган»лари.
Яҳудийларнинг маймун ва чўчқага айлантирилишлари ҳақидаги батафсил баёнотлар ҳам бошқа сураларда келади. Аллоҳга исёнлари ва беодобликлари учун маймун ва чўчқага айлантириб қўйишдек «савоб»га эга бўлган бадбахтлар Аллоҳга ва У зот нозил қилган нарсага иймон келтирганликлари учунгина мусулмонларни айблаб ўтирса?!
Тўртинчидан:
«ва тоғутга ибодат қилган бўлса»,
Яҳудийлар Аллоҳнинг кўрсатмасидан чиқиб, тоғутга ибодат қилганлар. Тоғут, аввал айтиб ўтилганидек, Аллоҳдан бошқа маъбуддир. Тоғут-Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа ҳукм чиқарувчидир. Тоғутга ибодат қилиш Аллоҳнинг шариатини қўйиб, ундан бош-қанинг шариатига юришдир.
Бу жойдаги «тоғутга ибодат қилди» жумласи «унга сажда қилди» деган маънони билдирмайди. «Ибодат»нинг маъноси кенг ва шомилдир. Аллоҳнинг кўрсатмасини қўйиб, бошқанинг кўрсатмасига юриш маъносини билдиради. Аҳли китоблар аҳбор ва роҳибларини илоҳ қилиб олганлари ҳақида оят тушганда, Адий ибн Ҳотим Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Биз уларга ибодат қилганимиз йўқ-ку», деган маънода савол беради. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, сизлар улар ҳалол деган нарсани ҳалол, ҳаром деган нарсани ҳаром санагансизлар, шу уларга ибодат қилганингиздир, деган маънода гап айтганлар.
Ўзлари тоғутга ибодат қилган яҳудийларга Аллоҳга ибодат қиладиган мусулмонларни айблашни ким қўйибди?! Қандай ҳақлари бор?! Бировни айблашдан олдин ўзларининг ким эканларини бир ўйлаб олсинлар. Чунки ўзлари:
«ёмон мартабадаги ва тўғри йўлдан бутунлай адашган кимсалардир». Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort