ОХИРИ ЗАМОНДАГИ ИБОДАТНИНГ ФАЗЛИ Принтер учун
28.12.2008 й.
ОХИРИ ЗАМОНДАГИ ИБОДАТНИНГ ФАЗЛИ

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ўтирган одамлар устига келиб: «Сизларга яхшиларингиз ва ёмонларингиз хабарини берайми?» дедилар. Улар сукут сақладилар. У зот ҳалиги гапни уч марта айтдилар. Кейин бир киши: «Ҳа! Эй Аллоҳнинг расули Бизга яхшиларимиз ва ёмонларимиз хабарини беринг», деди. «Яхшингиз яхшилигидан умид қилинадиган ва ёмонлигидан эмин бўлинадиган кимсадир. Ёмонингиз яхшилигидан умид қилинмайдиган ва ёмонлигидан эмин бўлинмайдиган кимсадир», дедилар».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Ҳали одамларга бир замон келурки, унда динида сабр қилувчи худди чўғни чангалловчига ўхшаш бўлур», дедилар». Иккисини Термизий ривоят қилган.

Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Фитна ва қатл кўпайгандаги ибодат худди менга ҳижрат қилган кабидир», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилишган. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Сизлар ким ўзига амр қилинган нарсани ўндан бирини тарк қилса ҳалок бўладиган замондасиз. Сўнгра бир замон келурки, унда сизлардан ўзига амр қилинган нарсанинг ўндан бирига амал қилган одам нажот топадир», дедилар». Термизий ривоят қилган.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri