Ҳозир болаларимиз миллий кийимларимизни киймай қўйишди. |
|
02.01.2009 й. |
САВОЛ: Ассалому алайкум, шайх ҳазратлари.
Ҳозир болаларимиз миллий кийимларимизни киймай қўйишди. Магазинларда ҳам ҳаммаси ажнабий кийимлар. Эшитишимча, бу кийимни кийган ўша миллатнинг қавмида қабрда турар экан. Шу тўғрими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Агар ўша кийим мазкур миллатнинг диний рамзи бўлса, кийиш мумкин эмас. Агар диний рамз бўлмаса, жоиз. Албатта, ҳар миллат ўз кийимини кийгани афзал. Валлоҳу аълам. |