Талоқдан сақланиш Принтер учун
31.01.2009 й.
Талоқдан сақланиш воситалари

Мажлис «Талоқдан сақланиш воситалари» борасида тақдим қилинган тадқи-қотларни кўриб, таҳлил қилгандан кейин қуйидагиларга қарор қилди:
Ислом ўзининг оилага хос таълимотлари ва ҳукмларида уни муҳофаза қилишга, унинг бузилиши ва қулашини ман қилишга қаттиқ эътибор қилган. Шунинг учун ҳам эр-хотинлик робитаси мустаҳкам васийқа деб номланган.
Ислом агар эр хотинини ёқтирмай қолса ҳам оилавий ҳаётни давом эттиришга тар-ғиб қилади.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида:
«ва улар ила яхшиликда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса», деган.
Шунга биноан мажлис талоқдан сақланиш воситаларидан қуйидагиларни баён қилади:
1. Иймоний томонни, Аллоҳ таолодан қўрқиш ҳиссини, У зот бир тараф иккинчисига зулм ва озор беришини кузатиб туришини англашни кучлантириш. Шунинг учун ҳам, оилага хос оятлар тақвога амр билан якунланган.
2. Эр ва хотин орасидаги муомалада ҳусни хулқ, сабр-бардошга асосланиш.
3. Эр ва хотин иккисидаги руҳий ҳолатларни ҳисобга олиш. Улар иккиси бир-бирига либос, сокинлик, муҳаббат ва раҳмат бўлишлари лозим. Улар бир жондан тар-қалганлари юзасидан, икковлари бир-бирларига тақдир, эҳтиром ва шафқат назари билан қарашлари керак.
4. Икки тараф ҳам жуфти ҳалолини танлашда шариатда талаб қилинган сифатларнинг мужассам бўлишига қараб бир-бирини танлаши керак. Никоҳдан олдин шаръий қоидаларга риоя қилган ҳолда бир-бирини кўриш ва суҳбатлашиш каби Ислом эр-хотинликнинг бардавом бўлиши учун жорий қилган воситаларга амал қилиш лозим.
5. Эр ва хотин орасидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўзаро мулоқот ва маслаҳат маданиятини йўлга қўйиш керак. Зотан Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:
«Ўзаро рози бўлиб ва маслаҳат қи-либ» деган.
6. Икки тараф адолат ва яхшилик асосида бир-бирининг моддий ва маънавий ҳақларини ўз ўрнида адо этишга қатъий равишда амал қилиши керак.
7. Икки тараф ҳам бир-бирини рози қилишга ҳаракатда бўлиши зурур. Шунинг учун ҳам, шариатда жуфти ҳалолини рози қилиш учун, ораларини ислоҳ қилиш учун воқеликка тўғри келмаса ҳам ёлғон гапиришга рухсат берилган.
8. Ваъз-насиҳат қилиш каби таъсир қиладиган барча воситаларни ишга солиш керак.
9. Эр ва хотин орасини тузатиш учун икки тарафдан биттадан ҳакам сайлаш ишини ҳам йўлга қўйиш керак. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:
«Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнинг аҳлидан бир ҳакам ва хотиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг. Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштиради», деган.

ФАТВО ВА ИЛМИЙ БАҲСЛАР БЎЙИЧА ЕВРОПА МАЖЛИСИ (Ўн тўртинчи сессия (23-27 феврал. 2005 йил. Қарор 14\9)

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri