Биз, аёллар уй юмушлари билан банд пайтимизда, яъни кир ювиш, уй супуриш, овқат пишириш жараён Принтер учун
31.01.2009 й.

САВОЛ: Аллоҳни қанча кўп зикр қилсак шунча яхши экан. Биз, аёллар уй юмушлари билан банд пайтимизда, яъни кир ювиш, уй супуриш, овқат пишириш жараёнларида ҳамд, тасбеҳ, саловот айтиб иш қилсак бўладими? Ёки ишлардан қутилиб, хотиржам бўлиб ўтириб зикр қилишимиз тўғрими? Жавобингиз учун миннатдорман!

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳнинг зикри доимий равишда бўлиши керак, мўмин-мусулмон банданинг тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиши керак, қалби доимий равишда Аллоҳнинг зикри билан бўлиши керак. Шунинг учун бу саволни йўллаган сингилларимизга ташаккур бўлсинки, улар жуда муҳим бир масалани кўтаришибди. Юмушлар билан банд бўлганда ҳам: кир ювяптими, уй супуряптими, овқат пиширяптими, ҳамд айтиб, тасбеҳ айтиб, саловот айтиб қилсалар ниҳоятда яхши бўлади. «Алҳамдулиллаҳ»ни, «Субҳаналлоҳ»ни, «Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин»ни такрорлаш ва бошқа мана шундай ҳолатларда Аллоҳнинг зикрини унутмаслик қилаётган ишнинг баракасини ҳам кўтаради ва ўзига савобга ҳам сабаб бўлади. Машҳур ватандошимиз, Нақшбандия тариқатининг асосчиси буюк шайх Баҳоуддин Нақшбанднинг «Даст ба кору дил ба ёр» деган шиорлари худди шундан. «Қўл иш билан, дил ёр, яъни Аллоҳни эслаш билан». Қўл ишлайверади, ишни бажараверади, бу саволдаги мисол каби аёлларимиз кирини юваверади, уйини супураверади, таомини пишираверади, лекин доимий равишда Аллоҳни зикр қилаверади. «Ла илаҳа иллаллоҳ», «Ла илаҳа иллаллоҳ» ёки «Алҳамдулиллаҳ» ёки «Субҳанааллоҳ» деб туриб ишлаб кетаверади.
Қўли иш билан, дили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлади.
Баъзи бир ҳолатларда бўш бўлиб қолса ёки катта ёшдаги аёлларнинг келинлари, қизлари ишлаб турган бўлса, улар алоҳида тайёргарлик кўриб, ўтириб, қиблага қараб, таҳоратли ҳолда Аллоҳнинг зикрини қилсалар, тиловати Қуръон қилсалар, жуда улуғ иш бўлади. Зикрни фойдалари ва бошқа ҳолатлари тўғрисида албатта маълумотлар бор, буларни ўрганиб ўшанга мувофиқ қилиб борилса, ниҳоятда мақбул бўлади. Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

kayseri escort bodrum escort bayan bornova escort yenibosna escort