«Сигужние ферменти животного происхождения« кукунидан фойдаланиб пиширилган пишлоқлар Принтер учун
31.01.2009 й.

САВОЛ: 2. Жунуб ҳолатида бола уйғониб қолса, эмизиш мумкинми ёки фақат ғусл олгач эмизиладими?
3. Ўзим олий маълумотли ҳисобчиман. 2003 йилда штат қисқаргани сабабли ишсиз қолганман. Оиламиздагилар пишлоқ пишириб сотиш билан шуғулланишади. Яқиндан бери пишлоқ пишириш жараёнида Россияда ишлаб чиқарилган, номини айнан келтираман: «Сигужние ферменти животного происхождения« кукунидан фойдаланиб пиширилган пишлоқлар шаръий ҳалол ҳисобланадими? Агар ҳаром деб ҳисобланса, мен улар топган маблағдан фойдаланиб бирга яшашим мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бундай ҳолатда тақво юзасидан ғусл қилиб туриб болани эмизган афзал. Фатво юзасидан эса, оғиз-бурунни яхшилаб чайиб, таҳорат қилганга ўхшаб юз-қўлини ювиб олиб эмизса бўлаверади.
Мазкур кукуннинг таркибини ўрганиш керак, агар унга ҳаром нарсалар қўшилмаган бўлса, яхши. Ҳаром нарса қўшилган бўлса, фойдаланиш ярамайди.
Агар ўша нарса ҳаром бўлса, сиз уларнинг бошқа касбидан ўзингиз учун нафақа олиб яшасангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

 
« Олдинги   Кейинги »

madrasa.uz

 

 

 

 

istanbul escort kayseri escort escort kayseri