Идда ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. |
31.01.2009 й. | |
Идда ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Бу вақт ичида ишлаш мумкинми ёки уйда ўтириш керакми? Идда сўзи арабча сўз бўлиб "санаш" маъносини англатади. Шаръий идда эса аёл кишини талоқ туфайли ёки ўлим туфайли эридан ажралганидан сўнг эрга тегмасдан маълум бир кунлар ададида алоҳида ҳолатда ўтиришини "идда ўтириш" дейилади. Бизнинг бугунги кунги воқелигимизда идда талоқ иддаси бўлади ва ўлим иддаси бўлади. Талоқ иддаси деганда бирга никоҳда яшаб турган эр-хотин эр талоқ қилганидан кейин оралари ажрашади ва ўшандан кейин аёл киши идда ўтириши керак. Идда аёл кишини уч ҳайз кўриш муддатида бўлади, ўлимнинг иддаси эса Қуръони каримда очиқ ойдин айтилганидек тўрт ойу ўн кун бўлади. Талоқ иддасида ўтирган аёл эри билан қайта ярашиш умиди ва руҳсати бўлса, ана шу талоқ килинган уйда ўтиради. Ва ўзини ораста тутиб, чиройли кийимларни кийиб, пардоз-андоз қилиб ўтириши марғуб ҳисобланади, токим умиди бор экан эри унинг чиройли ҳолатини кўрганда рағбати қайта қўзиб ажралиш ниятидан қайтиб, яна қайта ражъат қилсин, аёлини ўз никоҳига қайта олсин ва бирга яшаб кетсинлар деган умидда. Талоқ қилинган аёлни уйдан чиқариб юборишга эрнинг ҳаққи йўқ ва аёлнинг ўзини ҳам чиқиб кетишига ҳаққи йўқ. Бу Қуръони каримда айтилган "эй эркаклар сизлар уларни ўз уйларидан чиқарманг" яъни талоқ қилинган аёлларни ўтирган уйлари ўз уйи. "Талоқ туфайли чиқариб юборманг" дейди. Ва аёллар ўзлари ҳам чиқиб кетмасинлар, иддани ана шу талоқ қилинган ўзи яшаб турган уйда ўтирсин муддати тугагунча. Ана шу талоқ туфайли бўлган идда давомида аёл кишини кўчага чиқишига руҳсат йўқ, буни уламолар ҳаммаси иттифоқ қилинган ҳукм деб билишимиз лозим. Эри ўлганидан кейин идда ўтирадиган аёл эса иддага қўшиб мотам ҳам тутади. Мотам тутишида исломда ундай алоҳида кийим кийиши йўқ ёки маълум бир амалларни қилиши йўқ,. Балки ҳурсандчилик аломатларини бўрттириб кўрсатадиган ҳолатга ўтмайди. Яъни тўй тўлқинга борганда кийинадиган ёки эрига кўринганда ясаниб кўринадиган ҳолатларини қилмай оддий кийиимлар билан ўтиради, ҳурсандчилик аломатларини кўрсатмайди. Алоҳида бир рангдаги ёки шаклдаги кийим кийиш ҳам мутлақо шариатда буюрилмаган нарса ҳисобланади. Эри ўлганидан кейин идда ўтираётган аёл ҳожати тушса, яъни озиқ-овқати ёки ўзининг турмушига керакли нарсаларни олиб келиб таъминлаб турадиган одамлар бўлмаса, шуларни олиш учун кўчага чиқса шариатда руҳсат берилган. Мана бу ҳолатларни эркаклар ҳам аёллар ҳам яхши билишлари керак, бу ердан ҳикматлар ниҳоятда кўп, ҳукмлари ҳам кенг ёритилган. Албатта буни бир саволни жавоби тарзида узун-узоқ баён қилишни имкони йўқ. Аллоҳ ҳоҳласа "Ҳадис ва ҳаёт" китобимизнинг 13 жузи никоҳ, талоқ ва иддага бағишланган. Ана шу китобда жуда ҳам муфассал бир маънода идда масаласи ҳам ёзилган. Иншооллоҳ дуо қилиб турсаларингиз ўша китоб чиққанида ҳамма бир ўқиб фойда олар аҳкомларини билар деган умиддамиз. |