Булутларни бир бирига қўшиш |
31.01.2007 й. |
Қуръони Каримнинг «Hyp» сурасида шундай дейилади: «Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра бирга тўплашини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмаяпсанми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан» (43-оят).
Одамлар бу оятни эътиборсиз ўқиб юришган. Лекин аслида у борлиқдаги ҳақиқатларнинг онаси эканлигини илм кашф этди. Чунки булутларнинг кўшилиши турли зарядларга эга бўлган булутларнинг бирлашувини билдирар эди. Ҳеч шубҳа йўқки, булутда заряд бор. Буни Франклин деган олим 1752 йилда кашф эттан.
Маълумки, қарама-қарши зарядлар бир-бирини тортади, бир хил зарядлар эса бир-биридан қочади. Бу аслида булутларни тар-қатиб юбориши керак. Лекин уларни шамол бир-бирига яқинлаштиради. Шунда булут катталашади, ердан бораётган шамол мусбат зарядларни олиб боради, улар фазодаги мавжуд зарядлар билан бирлашиб, буғнинг сув томчиларига айланишига сабаб бўлади. Ва ниҳоят ёмғир ёғади. Ёмғирнинг ҳосил бўлишига асосий сабаб ҳаводаги электр зарядидир. Бу зарядларни эса шамол бирлаштиради. Қуръони Каримда ушбу ҳодиса шундай баён қилинган: «Биз шамолларни урчитувчилар этиб юбордик. Бас, осмондан сув тушириб, у ила сизларни сероб қилдик» («Ҳижр» сураси, 22-оят).
|