Мен билан унинг орасидаги фарқ бир кун, холос!
21.04.2013 й.
Бир одамга иккита жория таклиф қилинди. Бири қиз, иккинчиси жувон эди. Ҳалиги одам қизни танлади. Буни кўрган жувон норози оҳангда: “Мен билан унинг орасидаги фарқ бир кун, холос!” деди. Яъни, бир кундан кейин у ҳам мен каби жувонга айланади, демоқчи бўлди. Шунда қиз ҳам бўш келмай: “Дарвоқе, Раббингиз наздидаги бир кун сизларнинг ҳисобингиздаги минг йилга баробардир” (Ҳаж, 47) деди. Бояги одам бокирани сотиб олди.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси