Ўз жонимга раҳмим келиб йиғлаяпман
10.12.2014 й.
Умар ибн Зарр роҳматуллоҳи алайҳ Ато ибн Абу Рабоҳ роҳматуллоҳи алайҳдан, у эса Умар ибн Абдулазизнинг аёли Фотимадан ривоят қилиб айтади: “Бир куни Умар ибн Абдулазиз (роҳматуллоҳи алайҳ)нинг олдиларига кирсам, у киши жойнамозининг устида, қўли эса юзида, ёшлари оқиб турган ҳолда экан. Мен: Эй мўминларнинг амири, бирор нарса бўлдими?”, дедим. У: “Эй, Фотима, мен Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматига волий бўлдим ва юртнинг турли жойларидаги оч фақирлар, бечораҳол беморлар, ҳолдан тойган йўқсиллар, ранжиган мазлумлар, ғариб асирлар, қариялар ва серфарзанд кимсалар ҳақида тафаккур қилдим. Билдимки, албатта Роббим уларнинг ҳақида мени сўроққа тутади ва албатта уларнинг даъвогари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам даъволашаётган пайтда ҳужжат менинг фойдамга собит бўлмай қолишидан қўрққаним учун ўз жонимга раҳмим келиб йиғлаяпман”, деди”.

Қудратуллоҳ Сидиқметов таржимаси