Фикр дурдоналари (12-қисм)
07.03.2017 й.
Image
 

61. Модомики, банда биродарига ёрдам беришга ҳаракат қилар экан, албатта, Аллоҳ (биродарига ёрдам беришга ҳаракат қилаётган ўша) бандасига ёрдам беради.

62. Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Агар Аллоҳ сиздан сиз йўқолишини кутмаган нарсани олса, тез орада сизга сиз қўлга киритишни кутмаган нарсани беради”.

63. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу дедилар: “Ким уни, яъни намозни муҳофаза қилса, намоз у учун нур, бурҳон (ҳужжат) ва дўзахдан нажот бўлади”.

64. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга: “Каъбага ёпинчиқ ёптирмайсизми?” дейилди. Шунда у киши: “Мусулмонларнинг қорнилари муҳимроқ” дедилар.

  65. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Икки нарса ҳеч қачон ёнма-ён турмайди:
қаноат ва ҳасад. Икки нарса ҳеч қачон ажралмайди: ҳирс ва ҳасад”. 
 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси