Фикр дурдоналари (13-қисм)
10.03.2017 й.
Image
 

66. Агар аёл ўқиб-ўрганса, турмушга чиқса, яхши кўрса, ихлосли бўлса, ҳомиладор бўлса, фарзандни дунёга келтирса, эмизса, тарбия қилса, ишласа, безовталик ва қўрқувга бардош берса, охирида буларнинг ҳаммасини ярим ақл билан қилган бўлса!

Агар ақли комил бўлганда қандай бўларди?!!

67. - Менга жаннатнинг неъматларини васф қилиб бер, деди.

- У ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам борлар, деди.

68. 30 ёшларида мусулмон бўлдилар. 36 ёшларида вафот этдилар. 6 йил... Эй Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу! Вафотингиз сабабли Раҳмоннинг Арши титраши учун ўша 6 йил мобайнида нима амал қилдингиз?!!

69. Дўстларнинг яхшиси – замон сиздан юз ўгирганда, сизнинг ёнингизга келган, ёнингизда турган кишидир.

 70. Аъробийнинг ўғлига васиятидан: "Эй ўғилчам, чақимчиликдан сақлан! Чунки, у
бирор дўстлик қолдирмасдан, ҳаммасининг бузилишига сабаб бўлади. Ҳар қандай душманликнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ҳар қандай жамоанинг парчаланиб кетишига сабаб бўлади". 
 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси