Тиш пастаси ёки мисвок
02.01.2009 й.

САВОЛ: Бир киши тиш пастаси билан тишимни ювиб бўлиб, кейин мисвокни ишлатсам, бу исроф, сен исроф қилдинг, яъни тишингни ювгани кифоя қиладиган мисвок туриб, тиш пастасини ҳам ишлатдинг, деди. Шу тўғрими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу каби гапларнинг ҳар бири ўз эгаси учун тўғри. Аммо уни гап қилиб кўтариб юриш, одамларнинг вақтини олиб масала қилиб сўраш нотўғри. Ундан кўра бу дунё ва охиратга фойдаси бор гапларни муҳокама қилинглар. Ҳажмини ўлчаш қийин даражага етиб кетган исрофларга қарши курашинглар. Энг муҳимларидан бири бу каби арзимас гап ва саволлар билан ўзингиз ва ўзгаларнинг тиллодан қиммат вақтини исроф қилманглар. Валлоҳу аълам.