«орбит», «дирол» ва шунга ўхшаш сақичлар... |
31.01.2009 й. |
САВОЛ: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари!
Ҳозирги замонда сақич истеъмол қилиш одат турига кирган. Масалан: «орбит», «дирол» ва шунга ўхшаш тишларга фойдали ва фойдаси умуман йўқ турлари бор. Ислом динида сақич ҳақида нималар де-йилган? Ҳалолми-ҳаромми, шу ҳақда тушунтириб берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳалол ва фойдали сақичларни чайнаса бўлади. Сақич чайнаш рўзадор учун макруҳ. Бу ишни қилган одамни оғзи очиқ деб ўйлайдилар. Валлоҳу аълам.
|