1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

БОЗОРГА КИРИШДАГИ ДУО

05:00 / 17.02.2017 57266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бозорга кирганда «Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува ҳаююн лаа ямуту, биядиҳил хойри, ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, Аллоҳ унга милёнта ҳасана ёзади ва ундан милён ёмонликни ўчиради ҳамда уни милён даражага кўтаради», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «Уни милён даражага кўтаради ва унга жаннатдан бир уй қуради», дейилган. Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Имом Муслим ривоят қилган. ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳга энг маҳбуб юртлар, масжидлардир. Аллоҳга энг мағзуб юртлар, бозорлардир», деганлар.

Бозорларнинг Аллоҳ таоло энг ёмон кўрган жойлар бўлиши, одатда, уларда ёлғон, алдамчилик, бировнинг молини ҳаромдан ейиш содир бўлиб туришидандир.

Исломда савдо-сотиқ ишларида ҳалол-пок бўлишлик қаттиқ тарғиб қилинади. Алдамчилик, бировнинг молини ҳаромдан ейишлик, савдо-сотиқдаги қаллобликлар қаттиқ қораланади.

Ушбу ҳадисда бозорларни Аллоҳ энг ёмон кўрган жой экани айтилиши ҳам шу жумлага киради. Бозор бозор бўлгани учун эмас, унда ҳаром хариш, ношаръий иш кўп бўлгани учун шундоқ васфга эга бўлгандир. Шунинг учун, мусулмон одам бозорда доимо эҳтиёт бўлиши керак. Бозорга киришда ҳам Аллоҳдан паноҳ сўраб кириш керак, юришда ҳам паноҳ сўраб юриш керак. Хусусан, ушбу ривоятда келган дуони ўқиб юрмоқ лозим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Савдода ҳаром қилинган ишлардан яна бири бозорга келтирилаётган савдо молининг олдини тўсиб чиқиб, арзонга олиб, қимматга сотишдир. . .Ибн Умар давоми...

2566 15:29 / 20.07.2019
Дунёда яшаган ҳар бир инсон биладики, инсонга қўшнидек асқотадиган бирон кимса йўқ. Отабоболаримиз Уй олма, қўшни олrdquo деганлар. Қўшни уйга қараганда жуда давоми...

4668 05:00 / 17.02.2017
Ҳаким Ибн Ҳизом розияллоҳу анҳу айтадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб Менга бир киши ўзимда йўқ нарсани сотишни сўраб келади. давоми...

4914 05:00 / 17.02.2017
1648. Яна ўша кишидан ривоят қилинади .Вазн Макка аҳлининг вазнидир. Ўлчов Мадина аҳлининг ўлчовидир,, дедилар,. Абу Довуд, Насаий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар.Шарҳ давоми...

4538 18:32 / 17.09.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021