1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонда диний соҳа ходимлари сурдо тилини ўрганмоқда

09:30 / 07.02.2019 2275 pdf Ўқиш режими + -

2018 йил 30 январдан Тошкент шаҳар имконияти чекланганлар билан диний-маърифий суҳбатлар ташкил этилган бўлиб, бу суҳбатларнинг дастлабки тингловчилари 8 нафар инсон қатнашган. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар бермоқда. Хабарда билдирилишича, Кейинчалик 40 нафар ва ҳозирги келиб 400 нафардан ортиқ эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар билан ислом дини, миллий қадриятлар, ижтимоий масалалар борасида маърузалар ташкил қилинган.

Янги инновацион лойиҳа сифатида эшитиш ва гапириш имкони чекланганлар билан бевосита иш олиб бораётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Тошкент шаҳар ҳокимияти вакили, Тошкент шаҳар отинойилари сурдо, яъни имо-ишорали тилни ўрганишни бошлашди.

Тадбирлар режасига мувофиқ олиб борилаётган маърузани бошлашдан олдин ҳар бир ташкилотчи эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганларга сурдо, яъни имо-ишорадан имтиҳон топширади.

Ногиронлиги бўлган тингловчиларимизга уларнинг ўзларининг тилида муомала қилиш, уларга бўлган эътиборнинг бир кўриниши холос. Ҳар бир учрашувда улардан янги муомала имо-ишораларни ўрганиш уларнинг кемтик қалбига йўл топишнинг энг осон йўлидир.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Республикамизда эшитиш ва сўзлаш қобилияти чекланганлар билан кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда. Бу инсонлар узоқ вақт жамиятдан узилгани, миллий қадриятларимиз, динимиз ҳақида тушунчага эга бўлмаганликлари сабаб уларнинг руҳиятида бўшлиқ пайдо бўлган. Жамиятимиздаги ҳар бир соғлом инсон ана шу бўшлиқни эътибор, меҳр ва мурувват билан тўлдириши мақсадга мувофиқдир.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ҳудудлардаги саҳарлик ва ифторлик вақтларидаги тафовутни fatvouztaqvimbot номли бот орқали аниқлаб олинг

5325 22:39 / 16 февраль
Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси таркибида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, муфтий Шайх Нуриддин давоми...

1405 19:43 / 05.11.2025
Эртага 19 август куни Тошкент шаҳридаги 6ҳудудда абитуриентларнингтест синовларига кириш рухсатномасида ёзилган вақтда имтиҳон жараёнлари бошланади. Тошкент давоми...

1272 20:24 / 18.08.2024
Асрлар давомида халқимизга хос меҳроқибат, хайрсаховат каби эзгу умуминсоний қадриятларни намоён этиб келаётган Қурбон ҳайити жонажон Ватанимизда ўзаро давоми...

2916 15:56 / 19.06.2023
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021