1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Китоб ўқи, жон қизим!

16:15 / 07.02.2019 5449 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сўнгги пайтларда юртимизда китоб ўқишга тарғибот ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Кутубхона ва нашриётлар фаолиятини кенгайтириш, кишиларнинг китобхонлик даражасини ошириш, уларни китобга қизиқтириш борасида қарорлар қабул қилиниб, бу қарорларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳатто Президентимизнинг ташаббуси билан республика миқёсида «Ёш китобхон» кўрик-танлови ташкил этилиб, юртимиз тарихида ҳали ҳеч қачон кузатилмаган воқеликка гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу, албатта, қувонарли ҳол. Шуларни ўйлар эканман, азиз қизларимизга шундай мурожаат қилишни истадим:

Қизалоғим! Фаол, гўзал ахлоқли, дунёқараши кенг, атрофдагиларга таъсир эта оладиган инсон бўлишинг учун китобингга қайт! Анчадан бери бепарво ташлаб, ҳижронга қўйганингдан китобинг шикоят қилмоқда. Унга қулоқ тут, уни энг яқин дўстингга, бир умрлик ҳамроҳингга айлантир!

Ҳисоб-китобларга қараганда олий ўқув юртларидан бирида талабалар бир кунда ўртача уч бетгина китоб ўқишар экан.

Аксарият қизларнинг китоб ўрнига чиройли кофта сотиб олишни хоҳлаши ҳеч биримизга сир эмас.

Воқеликдан маълумки, эркаклар ҳам, аёллар ҳам маълум бир мавзудаги китобларни бирдек қабул қиладилар. Мисол учун:

1. Кўпчилик қизлар енгил-елпи, саёз маъноли кичик китобчаларни ўқишади. Масалан, тиббиётга оид қўлланмалар бўладими, аёлларга хос масалаларга доир китобларми, оила ва ижтимоий соҳага оид асарлар бўладими, фарқи йўқ, ҳаммасида ҳам рисолачаларнигина ўқишади. Шунингдек, сеҳр-жодуга, туш таъбирларига оид китоблар ҳам кўпчиликни қизиқтиради.

2. Севги-муҳаббат мавзусидаги, ошкора ҳис-туйғулар акс этган роман ва қиссаларни ўқишга қизиқувчилар ҳам талайгина.

3. Шаръий китоблар, Қуръон ва Суннатга, фиқҳга, тафсирга оид китоблар, тарих китоблари, диний тарбия борасидаги китоблар.

Сўнгги пайтларда бундай китобларни ўқиб-ўрганиш, ёшлар ўртасида диний маърифатни кенг ёйиш жуда яхши натижалар бермоқда.

Лекин баъзи таклиф ва мулоҳазалар борки, агар улар амалга ошса, юртимиз равнақига, унда истиқомат қилувчи аёл-қизлар турмуш даражасининг кўтарилишига ёрдам бериши шубҳасиз. Мисол учун, ўспирин қизларнинг таълим-тарбиясида, шахсиятини ривожлантиришда, маънавиятини шакллантиришда катта аҳамиятга эга бўлган илмий-амалий курслар очилса, улар қадрятларимизни, дину диёнатимизни, ахлоқимизни ва қизларимизни асрашга хизмат қилади. Шунингдек, аёллар орасида китобхонлик кечаларининг ўтказилиши, китоблар, мақола ва шеърлар ёзиш бўйича мусобақалар уюштирилиши, уларнинг электрон сайтларда фаол иштирок этиши. Бундай тадбирлар хоҳ аёлларга хос мавзуларда бўлсин, хоҳ умумий муаммолар хусусида бўлсин, ёшларни маълум мақсад сари юзлантириб, уларнинг ахлоқи ва таълим-тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.

«Қизларжон...» китобидан

Муаллиф
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Манба
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кекса онахон шундай ҳикоя қилади .Учта ўғлим бор, барчаси уйжойли бўлиб, тинчтотувликда яшамоқда. Кунлардан бир куни тўнғич ўғлимникига меҳмонга бориб, ўша ерда давоми...

5466 17:00 / 30.06.2022
Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг барча сифатлари ҳам камолот сифатларига дахлдор эканига шубҳа бўлиши мумкин эмас. У кишининг буюк ҳаётларини диққат билан давоми...

13111 11:20 / 08.01.2019
Аллоҳ таоло Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламга .Гапир, деди. Қара, узот нима дедилар.Икки қизни тарбиялаган киши қиёмат куни мен билан бармоқларини давоми...

3818 10:29 / 31.01.2022
Қуръонда келадиган суралардан бирининг номи Каҳф. Раббимиз бизга нозил этган Китобини охирги одамгача барча Аллоҳни танисин, динини тушунсин дея туширди. Бунга давоми...

2826 11:44 / 15.06.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021