1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуо – нажотга етакловчи ибодат

08:45 / 09.02.2019 4287 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон каримда Аллоҳнинг «марҳаматлиларнинг энг марҳаматлиси» (Анбиё, 83-оят) эканлиги билдирилган. Яна Қуръонда гуноҳ қилиб, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтганлар Аллоҳнинг мағфиратли ва раҳмли Зот эканлигини кўришлари билдирилган (Нисо,110-оят). Шу сабабли инсон Аллоҳни раҳм қилувчи, мағфират этувчи Зотлигини ўйлаши, умид билан дуо қилиши лозим. Киши қилган хатоси туфайли ҳис қилаётган виждон азоби қанчалик катта бўлмасин, бу Аллоҳнинг чексиз мағфиратидан умид узишга сабаб бўла олмайди. Шу билан бирга кишининг хато ва гуноҳлари туфайли мавжуд руҳий ҳолати унинг Аллоҳга умид билан дуо қилишига тўсиқ бўла олмаслиги керак. Чунки Қуръон каримда Аллоҳнинг раҳматидан умид узиш кофирларга хослиги эслатилган:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ

«Эй ўғилларим, боринглар, Юсуфни ва унинг укасини яхшилаб изланглар, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар» (Юсуф, 87-оят).

Маълумки ҳеч кимнинг жаннатга кириши учун кафолати йўқ. Бу хусусда Аллоҳ Қуръонда:

«Албатта, Роббиларининг азобидан омонлик йўқдир» (Маъориж, 28-оят), ояти билан ушбу ҳақиқатни бандаларига билдирган. Шу сабабли барча одамлар сўнгги имконигача Аллоҳдан қўрқишлари лозим. Шундай экан, имтиҳон дунёсидаги барча одамлар Аллоҳга қалбан илтижо қилиб залолатга тушишдан, шайтонга итоат қилишдан паноҳ тилаши, Аллоҳдан ҳидоятда собит туришларини сўраши лозим. Чунки ҳеч кимнинг тўғри йўлда мустаҳкам туришига кафолати йўқ. Қалбларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг қўлида бўлиб, бу ҳақда Қуръонда иймон келтирган ва илмда собит бўлган ақл эгалари томонидан қилинган қуйидаги дуога эътибор қаратилган:

ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ

«Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ҳадя этгин. Албатта, Сен Ўзинг кўплаб ҳадя этувчисан» (Оли Имрон, 8-оят).Оли Имрон

Албатта, илмда собит бўлган мўмин киши ҳидоят Аллоҳнинг раҳмати, нақадар улуғ неъмати эканлигини билгани боис, Аллоҳган қалбан ёлвориб ушбу ҳидоят йўлида собит қилишини сўрайди.

Мўминнинг бошқалардан энг фарқли жиҳати Аллоҳдан қўрқишида акс этади. Чунки Аллоҳга иймон келтирмаган кимсанинг жаҳаннамнинг мавжудлигига бўлган ишончи ҳам сустдир. Мўмин киши охират кунига қаттиқ ишонгани учун, бу ишонч уни мудом Аллоҳдан қўрқиб яшашга чорлаб туради. Фақатгина Аллоҳга иймон келтирган ва Роббисига қарши кибр қилишдан қўрққан, Унинг чексиз раҳматидан умидвор бўлган кишигина Аллоҳга қўрқув ва умид билан дуо қилади. Бу тарбияни ўзида шакллантиришни истаганлар албатта, Аллоҳнинг каломини, ундаги азоб ва раҳмат оятларини мудом ўқиши, уни қалбига сингдириб, амалда тадбиқ қилиши лозим. Эътибор берсак, Қуръонда қўрқув ва умид оятлари ёнма-ён келади. Агар киши дуоларида қўрқув ҳис этмаса, у тафакккур қилишдан йироқ турган кимса бўлади. Инсон Аллоҳга жаҳаннам азобидан паноҳ тилаб қанча кўп дуо қилса, Унинг жаннати, жамолини истаб ҳам шунча кўп дуо қилиши лозим. Яъни жаҳаннам азобидан қўқиб, жаннатга киришни умид қилиши лозим. Бу ҳолат Қуръони карим оятларида қуйидагича баён қилинган:

ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ

«Ва ер юзида ислоҳ қилинганидан кейин бузғунчилик қилманг ҳамда Ундан қўрқиб ва таъма этиб дуо қилинг. Албатта, яхшилик қилувчиларга Аллоҳнинг раҳмати яқиндир» (Аъроф, 56-оят).

ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ

«Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Роббларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар» (Сажда, 16-оят).

Кўриб турганимиздек қўрқув ва умид Қуръон каримда таълим берилган дуонинг икки тамалидан биридир. Қуръонни диққат билан ўқисак, уни тафаккур қилсак барча ибодатлар ва ҳаётнинг ҳар лаҳзасида бу икки туйғунинг аҳамияти буюк эканини тушуниб етамиз. Унутмаслик керакки, дуо абадий ҳаётимизда нажотга етаклайдиган ибодатдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу ҳақиқатни қуйидагича баён қилган:

 

ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ

«Роббингиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар», – деди» (Ғофур, 60-оят).

“Қуръони каримга кўра дуо” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн алМунташирдан Бир одам Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳугаndash Аллоҳнинг китобидаги энг шиддатли ва қўрқинчли оятни биламан, ndash деди. Умар розияллоҳу анҳу давоми...

6700 09:06 / 14.11.2018
Ҳазрат Ибн Умар, ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Таомланаётганингда Аллоҳ таолонинг номини тилга давоми...

3808 12:10 / 14.05.2019
Хурмо етиштириш Саудия Арабистонининг энг муҳим хўжалик тармоқларидан бири ҳисобланади. Маълумки, бугунги тиббиёт ва илмфан ҳам хурмонинг фойдали мева давоми...

8403 10:30 / 24.06.2019
Ибн Насавийнинг ҳузурига ўғирликда айбланган икки кишини олиб келишди. Насавий уларни ўтирғизиб, бир идишда сув келтиришни буюрди. Сувни ичаётиб, идишни атайин давоми...

1549 08:08 / 20.11.2020
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021