1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг ҳузурида сўралмайманми?

07:00 / 15.02.2019 3579 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яҳё ибн Абу Касирдан ривоят қилинади: «Умар ибн Абдулазизнинг ўлим соати келгач, у йиғлади. «Нега йиғлаяпсиз, эй мўминлар амири? Сиз туфайли Аллоҳ кўп суннатларни тирилтирди, адолатни зоҳир қилди-ку!», дейишди.

Умар яна йиғлади ва: «Ахир Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида халқим ҳақида сўралмайманми? Аллоҳга қасамки, гарчи мен уларга адолат қилган бўлсам ҳам, бунинг ҳужжати талқин қилинмагунча Аллоҳ ҳузурида уларга ҳужжат келтира олмасликдан қўрқаман. Шунча ишлардан сўнг қандай қилиб хотирдам бўлай», деди. Кейин кўзлари юмилди. Бир муддат ўтгач, вафот этди. Аллоҳ уни раҳматига олсин».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Устундан айрилди Ислом минори,Қулаб тушди диннинг фақих чинори.Энди армон унинг нурли дийдори,Юраклар йиғлайди, кетди таассуф,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

2687 16:15 / 15.04.2020
Умму Робиъ ўғли Робиъ ибн Хайсамга .Ухламайсанми, ўғлим, деди. Робиъ .Онажон, қоронғи тушса, шу кечаси руҳи қабз қилинишидан қўрққан одамнинг ухламасликка ҳаққи давоми...

3250 08:40 / 31.03.2019
Замрадан ривоят қилинади .Иброҳим ибн Абу Абила айтади .Валид ибн Абдулмалик менга .Сен Қуръонни қанчада хатм қиласан, деди. Мен .Фалон муддатда,, дедим. У давоми...

1916 08:00 / 02.12.2019
Мусулмонлар Қуръони Карим нозил бўлгандан буён инсоннинг она қорнида яратилиши босқичмабосқич амалга ошишини яхши билишади. Чунки бу ҳақиқат уларнинг муқаддас давоми...

4540 20:00 / 02.07.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021