1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Исҳоқ алайҳиссалом

16:30 / 21.02.2019 5012 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исҳоқ алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг Сора онамиздан туғилган ўғилларидир. Иброҳим алайҳиссалом 99 ёшга, жуфтлари Сора ҳам катта ёшга етиб қолганида Аллоҳ таолонинг инояти ила Исҳоқ алайҳиссалом дунёга келганлар. У зотнинг башоратлари ва сифатлари ҳақида Соффот сурасида қуйидагилар айтилган:

«Яна унга солиҳлардан бир набийнинг – Исҳоқнинг хушхабарини бердик» (112–оят).

Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исҳоқ алайҳиссаломга ота томон қариндошларнинг қизларидан уйланишни тайинлаган эканлар. Шунинг учун Исҳоқ алайҳиссалом амакиваччаларининг қизига уйландилар. Улар икки эгизак ўғил фарзанд кўришди: бири – Ийс, иккинчиси – Яъқуб. Исроил лақабини олган Яъқуб алайҳиссаломдан Бану Исроил тарқалди ва у зотнинг сулолаларидан бир неча пайғамбарлар чиқди.

У зот ўзлари яшаб ўтган Фаластин ва Шом ерларидаги канъонийларга пайғамбар бўлганлар.

Исҳоқ алайҳиссалом 180 ёшга кириб бу дунёни тарк этганлар. У зот оталари Иброҳим алайҳиссалом дафн қилинган Халил шаҳри яқинидаги ғорга дафн этилганлар.

«Ислом тарихи» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳабашистон Яманни босиб олгач, Ҳабашистон подшоҳи Яманга Абраҳани ҳоким этиб тайинлади. Абраҳа барча ҳабашистонликлар қатори насроний динида эди. У Яман пойтахти давоми...

6800 16:00 / 09.07.2019
Иккинчи фасл Арабистон яриморолида аҳоли кўпайгач, гуруҳ гуруҳ бўлиб шимоли шарқий тарафларга кўчиб кетгандан кейин уларнинг кўпчилиги Ироқда жойлашиб қолди ва давоми...

5668 18:30 / 21.01.2019
Абу Муҳаммад Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий. Отаснинг исми Юсуф ибн Абу Ақийл Сақафий. Онаси Ҳумом ибн Урва ибн Масъуд Сақафий. Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий 41 ҳижрий санада, давоми...

9840 05:00 / 06.01.2017
Саодат асрига саёҳатПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳазрати Алидан розияллоҳу анҳу сўрадиларndash Ё Али, мени яхши кўрасанмиndash Ҳа, яхши кўраман, ё давоми...

5026 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021