1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фатво беришга ҳақли киши ҳақида

12:00 / 27.03.2019 3370 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

IV боб 

Фақиҳ Абу Лайс (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: «Абу Ҳанифа ва у зотнинг икки соҳиби сўзларини, улар қаердан гапирганини билган ва инсонларнинг муомалаларини ўрганган кишигина фатво берса, дуруст бўлади. Агар киши уламоларнинг сўзларини ўргангану, инсонларнинг муомалалари ва мазҳабларини ўрганмаган бўлса, бир масала ҳақида сўралганида, одамларнинг мазҳабларини ўзлаштирган уламолар бу масалага иттифоқ қилганини билса, бу мумкин, бу мумкинмас, деб айтса, унинг сўзи ҳикоя тариқасида бўлиб, зарари йўқ. Агар уламолар ихтилоф қилган масала бўлса, бу фалончининг қавлида жоиз, деб айтишида ҳам зарар йўқ. У ўзича бир сўзни ихтиёр қилиши мумкинмас. Уламоларнинг ҳужжатларини билмаса ҳам, уларнинг фатволари билан жавоб беради.

Исом ибн Юсуф айтадилар: «Мен Муътам шаҳрида бўлганимда Абу Ҳанифанинг асҳобидан тўрттаси – Зуфар ибн Ҳузайл, Абу Юсуф, Ақиба ибн Язид ва Ҳасан ибн Зиёд тўпланишди. Улар: «Бирор киши, модомики биз қаердан гапирганимизни билмас экан, бизнинг сўзимиз билан фатво бериши ҳалол (дуруст) эмас», деган қарорга келишди».

Иброҳим ибн Юсуфдан ривоят қилинади. Унга: «Сиз Абу Ҳанифага кўп хилоф қиляпсиз. Ваҳоланки, унга бизга берилмаган фаҳм ато этилган. У фаҳми билан биз идрок қилолмаган нарсаларни идрок эта олади. Бизнинг фаҳмимиз ўзимизга яраша, бизга унинг сўзи билан фатво бермоғимиз дуруст бўлмайди, модомики у қаердан гапирганини тушунмас эканмиз», дейишди.

Фақиҳ (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: «Ўзини муфтий билган ёки мусулмонларнинг ишларидан бир нарсага валий бўлган ва инсонларнинг ҳожати унга қаратилган киши уларнинг ҳожатларини адо этмасдан ҳеч бир узрсиз уларни қайтармаслиги лозим. Балки мулойимлик ва ҳалимлик билан муомала қилиши лойиқ ишдир. Қосим ибн Муҳаммад Ибн Абу Марямдан ривоят қилади. У киши билан Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) асҳоби ўртасида дўстлик бор эди. Ибн Абу Марям айтади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Ким мусулмонларнинг ишларидан бирор нарсада валий бўлса, уларнинг эҳтиёжи ва зарурат кунида етишмовчиликларидан кўз юмса, Аллоҳ таоло қиёмат кунида унинг зарурати ва ҳожатидан кўз юмади», деганлар».

Муфтийга нисбатан тавозеъ, мулойим бўлиш, золим, қайсар, дағал, қўпол бўлмаслик лозим. Чунки Аллоҳ таоло:

ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ

«Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар» (Оли Имрон, 159-оят).     

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврида одамлар қаҳатчиликка учрашди. Аҳвол жуда оғирлашгач, Абу Бакр розияллоҳу давоми...

2740 08:01 / 12.10.2020
Муҳаммад ибн Абулфараж айтади .Рамазон ойида менга таом тайёрлайдиган хизматкор керак бўлиб қолди. Бозорда ранги сўлғин, озғин ва нимжон бир жорияни кўрдим. Унга давоми...

3348 09:00 / 17.10.2020
Азон китоб, суннат ва ижмоъ билан собит бўлган Ислом шиоридирАбу Бакр ибн алМунзирнинг наздида жамоат намозлар учун сафарда ҳам муқимликда ҳам азон айтиш давоми...

15238 11:15 / 25.02.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рамазон олдидан бирикки кун олдин рўза тутманглар. Магар бир киши бирор рўза давоми...

4857 08:00 / 08.04.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021