1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев: «Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуаси маърифат маркази бўлиши керак»

14:00 / 29.03.2019 3423 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев бугун 29 март куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманига ташриф буюрди.

Абдухолиқ Ғиждувоний мақбараси зиёрат этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Давлатимиз раҳбари мақбарада амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Бу ерга имом-хатибларни жалб этиб, уларга алломаларимиз маънавий меросини тўғри ва чуқур ўргатиш, халқимизга етказиш бўйича топшириқлар берди.

– Китобда ўқиш бошқа, зиёрат қилиб, юракдан ўтказиб ўрганиш бошқа. Бу жой маърифат маркази бўлиши, одамлар ўзига илм олиб кетиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

2018 йил 16 февраль куни вилоятга ташриф чоғида Президентимиз «Етти пир» мақбараларини обод қилиш, уларни боғловчи туризм йўналиши ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Давлатимиз раҳбари бу масканларни обод қилиш билан бирга «Етти пир» ҳақида китоб яратиш, уларнинг илмий меросини тарғиб этиш зарурлигини таъкидлади.

– Бундай маънавий хазина бошқа ҳеч қаерда йўқ. Бу хазинани мукаммал ўрганиш, одамларга, ёшларга осон тилда етказиш керак. Мақсадимиз – ёшларимиз ўзимизнинг алломаларга эргашсин, меросини билсин, улар билан фахрлансин.

Мамлакатимизда маърифий исломни ривожлантириш, буюк алломалар мақбараларини обод қилишга қаратилаётган эътибор халқаро миқёсда тан олинмоқда. Хусусан, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ISESCO томонидан Бухоро шаҳри 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди.

Президент бу санага юқори даражада тайёргарлик кўриш, унинг доирасидаги тадбирларни Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 915 йиллиги ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 700 йиллиги билан ҳамоҳанг нишонлаш, халқаро илмий конференция ўтказиш бўйича кўрсатмалар берди.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Туркия Республикасининг Anadolurdquo ахборот агентлиги томонидан ҳам Ислом дунёсининг машҳур олими Муҳаммад Аввоманинг юртимизга ташрифи ҳақида батафсил хабар давоми...

4165 13:46 / 20.09.2018
Ҳалол маҳсулотларини сотиш ва таклиф қилиш бўйича биринчи веб сайт Қозонда .РоссияИслом олами Қозон2021, конференцияси очилди.Ушбу веб сайт Алл Ислом номи билан давоми...

1651 11:00 / 02.08.2021
Президентнинг тегишли қарорига кўра, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 5 май санасига қадар кетмакет дам олиш кунлари белгиланди.ССВ матбуот хизмати бу давоми...

1862 12:23 / 01.05.2022
Бу йилги қабул жараёнлари қандай ташкил этилиши борасидаги саволлар барчани қизиқтирмоқда. Қабул2020rdquoнинг бошланишига ҳам 11 кун қолди. Шу муносабат билан бугун давоми...

2770 12:00 / 04.06.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021