1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қабр икки манзилнинг биридир

07:40 / 06.04.2019 3850 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Мусо ўлими яқинлашганини сезиб, хизматкорларини чақирди. Уларга: «Бориб, мен учун қабр кавланглар, чуқурроқ қилинглар», деди. Хизматкорлар қабрни кавлаб, қайтиб келишди ва кавлаб бўлганларини айтишди. Абу Мусо: «Мени ўтирғизиб қўйинглар», деди. Сўнгра шундай деди: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, қабр икки манзилдан бири бўлади. Биринчиси бўлса, қабрим кенг қилиб қўйилади, ҳар томони қирқ зироъдан бўлади. Менга жаннат эшикларидан бири очиб қўйилади. Мен у ердаги ўзимнинг жойимни, аёлларимни (ҳурларни) ва Аллоҳ азза ва жалла мен учун ҳозирлаб қўйган неъматларни кўриб тураман. Сўнгра мени жаннатдаги жойимга, ўша кундаги аҳлимнинг ҳузурига олиб боришади. Шундай қилиб, қайта тирилгунимча жаннатнинг хушбўй ҳидларию роҳатлари менга етиб туради. Иккинчиси бўлса, қабрим шу даражада тор бўладики, қовурғаларим бир-бирига киришиб кетади, бундан ҳам торроқ бўлади. Менга жаҳаннам эшикларидан бири очиб қўйилади. Мен жаҳаннамдаги жойимни, Аллоҳ азза ва жалла мен учун тайёрлаб қўйган занжир-кишанларни ва у ердаги шерикларимни кўриб тураман. Сўнгра мени жаҳаннамдаги жойимга, ўша кундаги аҳлимга олиб боришади. То қиёматгача жаҳанамнинг иссиқ шамоли ва қайноқ суви менга келиб туради», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шофеъий мазҳаби фақиҳларидан бўлган Абул Аббос ибн Сурайж ўлими олдидан бемор бўлиб ётганида туш кўрди. Тушида Қиёмат қоим бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло давоми...

1446 08:33 / 09.08.2020
Ва одамлардан .Аллоҳга иймон келтирдик,, дейдиган, сўнгра Аллоҳнинг йўлида озорланса, одамларнинг фитнасини Аллоҳнинг азобидек қабул қиладиганлари ҳам бор. Агар давоми...

4650 10:00 / 03.06.2019
Савол Шайтон инсоннинг туғилиши билан унга боғланиб қолиши ва ҳар бир инсон ўз шайтони билан туғилиши ростмиЖавоб Шайтон инсонларнинг туғилишидан бошлабоқ давоми...

7010 07:04 / 30.10.2018
Муҳаммад ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади .Муовия розияллоҳу анҳу қаттиқ касал бўлиб қолдилар. Ётар жойларидан тушиб, ерни хасчўплардан давоми...

3148 08:07 / 01.02.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021