1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Венгрия Бош вазири: «Ислом маданияти янги ҳудудларни забт этмоқда»

14:00 / 10.04.2019 2989 pdf Ўқиш режими + -

Ўзининг антимиграцион қарашлари билан ном қозонган Венгрия Бош вазири Виктор Орбан мусулмонларнинг Ғарбий Европа бўйлаб кенг тарқалиб бораётганини расман тан олган. Венгриянинг Пилишчабе шаҳрида янги очилган “Ибн Сино Яқин Шарқ тадқиқотлар маркази”да нутқ сўзлаган Виктор Орбан Европадаги мусулмонларнинг ҳолати ва ноқонуний муҳожирот бўйича яна бир бор ўз позициясини очиқ баён этди, деб хабар беради IQNA.

«Франция ёки Германияга келган муҳожирларни немис ёки француз дейиш нотўғри бўлади. Бироқ, ҳақиқат шуки, улар келган жойларида ўз қоидаларига кўра яшашни истамоқдалар», дейди Бош вазир. Ғарбий Европада мусулмонлар сонининг ошиб бораётгани ҳақида гапирган Виктор Орбан: «Ислом маданияти янги ҳудудларни забт қилмоқда. Ҳар куни кўплаб мусулмонлар Ғарбий Европа шаҳарларига келиб жойлашмоқда” деган.  У, шунингдек, Ислом маданияти математика ва тиббиёт фанлари каби бошқа кўплаб соҳаларда дунёга энг қимматли ва арзигулик ихтиролар ҳадя этганини мамнуният билан таъкидлаб ўтган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 30 апрель куни юртимизга яманлик машҳур олим, дин арбоби, шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюришди. давоми...

2390 19:51 / 01.05.2024
Юртимиз уламолари томонидан ташкил этилган тарғибот ташрифлари халқимизнинг хурсандчилигига бениҳоя сабаб бўлмоқда.Хусусан, жорий йилнинг 28 июль куни Шўрчи давоми...

1656 16:00 / 29.07.2021
Илм инсоннинг энг катта, камаймас, унга шараф келтирадиган бойлигидир. Унга эга бўлган одам нафақат ўз ҳаётини, балки бутун инсоният келажагини ҳам давоми...

1688 15:50 / 15.03.2025
Фаластин мухториятининг Ислом давлатлари билан алоқалар ва дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Шайх Ҳаббаш Мажидул Ақсо Мусҳафи деб айтилган Фаластин Мусҳафиrdquoни давоми...

2629 11:40 / 24.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021