1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкент шаҳрида Рамазон ойида хатми Қуръон ўтказиб бериши режалаштирилаётган қорилар билан учрашув ўтказилди

09:25 / 11.04.2019 2936 pdf Ўқиш режими + -

Муборак Рамазон ойи кириб келишига ҳам бир ойдан камроқ вақт қолди. Диний идорада бу улуғ ойга, унда бўладиган хатми Қуръонларга тайёргарлик анча олдин бошлаб юборилган. Жумладан, масжидларда хатми Қуръон ўтказиб берадиган қорилар рўйхати шакллантирилиб, уларни ўзларига қулай бўлган масжидларга тенг тақсим қилиш ишлари давом этмоқда.

Жараён шуни кўрсатмоқдаки, йилдан-йилга диёримизда Қуръон ҳофизлари кўпайиб бормоқда. Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида бу йили 109 та масжидда жами 291 нафар Қуръон ҳофизлари хатми Қуръон ўтказиб бериш учун рўйхатга олинган. Бу эса битта масжидга ўртача 3 нафар қори тўғри келади дегани.

Бундан ташқари ҳар йилгидек, хорижий давлатларнинг таклифларига биноан қориларимиз ўзга юртларда ҳам хатми Қуръонларда иштирок этадилар. Бу шубҳасиз, Яратган Роббимизнинг халқимизга берган энг улуғ инъомидир.

9 апрел куни пойтахтимизнинг “Минор” жоме масжидида Тошкент  шаҳри масжидларида хатми Қуръон ўтказиб бериши режалаштирилаётган қорилар билан учрашув бўлиб ўтди. Кўп йиллар ҳофизи Қуръонларни етиштириб берган устоз қори домлалар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг Тошкент шаҳар вакиллиги мутасаддилари қориларга зарурий тавсия, кўрсатмалар бердилар. Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар домла Қаюмов қорилар билан бирма-бир суҳбатлашиб, уларнинг фикрлари, мавжуд имкониятларини ўрганди. Қориларга енгиллик бўлиши учун ўзларига яқин ва қулай бўлган масжидларга бириктирилишлари бўйича таклиф-мулоҳазар тингланди.

Рамазон ойи арафасида муфтий ҳазратлари ҳам қорилар билан шахсан ўзлари учрашиб, суҳбат қилишлари, ўз тавсияларини беришлари режалаштирилаётгани ҳам маълум қилинди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун барча ижтимоий тармоқларда бир хушхабар тарқалди. Қувайт халқаро қорилар мусобақаси ташкилий қўмитаси раиси Фарид Имодининг маълум қилишича, Қувайт X давоми...

2387 08:30 / 10.01.2019
.Манчестер Юнайтед, яримҳимоячиси Поль Погба мусулмонлар учун Рамазон ойида фарз амал ҳисобланган рўза тутиш ҳақида гапириб, бу унинг ўйинларига ҳеч қандай давоми...

2406 18:01 / 25.04.2021
Саудия Арабистонининг Мадинадаги турар жой қўмитаси 2024 йил 7 июлдан бошлаб, 2025 йилги ҳаж мавсумига жойларни рўйхатдан ўтказиш учун аризаларни қабул қилишни давоми...

13280 17:14 / 11.07.2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Қурбон ҳайити куни 6 июнга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, 2025 йилнинг 6 июн куни пойтахтдаги 122 давоми...

1034 10:34 / 05.06.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021