1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аъзолар шукри

07:40 / 13.04.2019 3436 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Ҳонеъ бир шеригидан ривоят қилинади:

«Бир киши Абу Ҳозимдан сўради:

– Кўзнинг шукри нима?

– Яхшиликни кўрганда эълон қилиш, ёмонликни кўрганда эса яширин.

– Қулоқнинг шукри нима?

– Яхшиликни эшитганда сақлаб қолиш, ёмонликни эшитганда эса яшириш.

– Қўлнинг шукри нима?

– Ўзингники бўлмаган нарсага узатмаслик ва ундаги Аллоҳнинг ҳаққини ман қилмаслигинг.

– Қориннинг шукри нима?

– Пастки қисми таом, юқори қисми илм бўлишидир.

– Фаржнинг шукри нимада?

– Аллоҳ таоло айтганидек, «Улар авратларини ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагиларидан (чўриларидан) бошқалардан (зинодан) сақлайдилар. Улар маломат қилинмаслар. Кимки бунинг аксини (зинокорликни) истаса, улар ҳаддан ошувчи кимсалардир» (Маъориж сураси, 29–31-оятлар).

– Оёқларнинг шукри-чи?

– Агар бу дунёдан ўтиб кетган, ўзинг ҳавас қиладиган бирор кишини билсанг, унинг қилиб ўтган иши каби амал қилиш учун оёқларни ишлатишинг. Бу дунёдан ўтиб кетган, ўзинг нафратланадиган бирор кишини кўрсанг, Аллоҳга шукр қилган ҳолда, унинг амалидан оёқларингни тўсишингдир. Кимда-ким тили билан шукр қилиб, бошқа аъзолари билан шукр қилмаса, бундай одам кийими бўла туриб, уни киймай, бир учидан ушлаб олган ва натижада кийими уни иссиқ-совуқдан, қор-ёмғирдан сақланмаган кишига ўхшайди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаб кетган илгарги салафи солиҳлар даврида бир парҳезгорлиги, тақвоси ва омонатдорлиги билан атрофга давоми...

3940 21:00 / 12.03.2019
Аҳмад ибн Абу Ҳаворийдан ривоят қилинади .Абу Сулаймон Доронийга .Рукн билан Мақом Ҳарамдаги жой номлари ўртасида Аллоҳ таолодан таом, шароб, либос, хушбўй ва давоми...

5060 07:30 / 09.03.2019
Абдулазиз ибн Умар ибн Абдулазиз айтади .Зуҳрий билан кўришишни жуда хоҳлардим. У билан тушимда кўришдим. .Эй Абу Бакр, мен учун алоҳида дуо борми, деб сўрадим. У давоми...

2201 07:05 / 09.10.2019
Инсон табиатан шошқалоқликдир. Баъзан фитратидаги бу шошқалоқлик юзага чиққанда, хаттиҳаракатларининг оқибатини ўйламасдан иш тутади. Ҳар нарсани нозик давоми...

4593 11:00 / 16.02.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021