1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Ҳомиладор ва эмизиклиларга жинсий яқинлик жоиз

20:10 / 18.04.2019 4915 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу масалада ҳам кишилар орасида кўпгина тушунмовчиликлар бор. Баъзи эркак ва аёллар ушбу ҳолатларда жинсий яқинлик қилиб бўлмайди, деган тушунчага бориб қолганлар. Эҳтимол, шунинг учундир, муҳаддислар бу масалага алоҳида сарлавҳа қўядилар.

Жудома бинту Ваҳб ал-Асадийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ, эмизикли аёлга яқинлик қилишдан наҳий қилмоқчи бўлган эдим, лекин Рум ва Форслар буни қилишларини ва болаларига зарар етказмаслигини эслаб қолдим», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Эмизикли аёл боласи туфайли заифлашиб, унинг кўпгина куч-қуввати боласига кетадиган бўлиб қолади. Шунинг учун ундай аёлга жинсий яқинлик қилиш болага зарар қилмасмикан, деган мулоҳаза пайдо бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламда шу мулоҳаза бўлган экан. Лекин у зот бошқа халқларнинг тажрибасидан фойдаланиб, эмизикли аёлга жинсий яқинлик қилиш болага зарар етказмайди, деган хулосага келганлар ва уларга жинсий яқинлик қилишдан ман қилмаганлар. Лекин уламоларимиз: «Барибир, ўшандоқ аёлнинг ҳолини эътиборга олиб, оддий ҳолатдаги аёлга қилган муомаладан бошқача муомала қилиш керак бўлади, яъни оддий ҳолатдагидан кўра оз яқинлик қилиш керак», – дейдилар.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизнинг одатимизда маҳр масаласи кўрилиб, келин ва куёвдан розиризолик сўраб бўлингандан кейинги домлаларимиз томонидан оҳанг билан ўқиладиган араб тилидаги давоми...

46738 09:15 / 19.02.2025
Аллоҳ таоло, турли сабаб ва ҳикматларга кўра, ҳар бир эркакка бир неча тоифа аёлларнинг никоҳини ҳаром қилган, эр киши уларга уйланиши мумкин эмас, бундай қилиши давоми...

7722 11:04 / 26.11.2024
Ҳозирги пайтда ёш йигитқизлар ўзлари топишиб олган шахс билан оила қуришни мода қилиб олишга ҳаракат қилишлари кўпайиб бораётганлиги маълум. Бу маънода давоми...

5605 08:15 / 22.01.2025
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умр йўлдош сифатидаги фазилатлариИслом динида оила масаласига алоҳида эътибор билан қаралган. Зеро, оила ҳар бир давоми...

5016 16:34 / 13.12.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021