1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Янги Зеландиялик дарбадар терактдан сўнг исломни қабул қилди

16:30 / 18.04.2019 4052 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

25 ёшли Шей Кенн сўнгги 10 ойни кўчада, бир савдо дўконининг ёнида тиланчилик билан ўтказаётган эди. У ёшлигидан гиёҳванд моддаларни қабул қилишни бошлаган. Шу сабаб, унинг ҳаёти машаққат ва қийинчиликларга тўла эди. Жорий йилнинг 15 март  куни Крайстчерчадаги масжидда террорчилик содир этилган вақтда у синглисиникида эди. Ўша куни унинг ўғли ва онаси масжид яқинидаги уйларида бўлишган. Шей уларни ҳолидан хабар олиш учун уйига боради. Маълум вақт ўтиб оиласи билан ҳалок бўлганларга ҳамдардлик билдириш учун воқеа жойига келади. Икки кун ўтиб эса кўчада “Биз ботинда ҳаммамиз бир хилмиз” сўзлари ёзилган плакатни кўтариб турди. У шу ҳолида бир неча кун кўчани айланиб юрди. Кунларнинг бирида “Ҳой, биродар” деган овозни эшитади. Уч мусулмон унга чой ва қаҳва таклиф қилишди. Улар Шейни Ҳегли боғидаги терактдан жабр кўрганларга ёрдам бериш марказига олиб бордилар. У ерда унинг нима иш билан шуғулланганини айтдилар ва таомлантирдилар. Эртаси куни Ан-Нур масжидида отиб ўлдирилган Сайд Милнинг жанозасига таклиф қилдилар. Шейнинг айтишича, ўша куни унинг қалбида ислом динига нисбатан илиқлик ва исломни қабул қилиш истаги пайдо бўлди.

– Қалбим қандай ўртангани ўзимга аён, – дейди Шей. – Мен Аллоҳнинг: “Бунинг бир қисми бўл!” деганини ҳис қилдим.

Шундан сўнг, у шаҳодат калимасини келтириб мусулмон бўлди ва исмни Мусога ўзгартирди.

– Шу лаҳзадан бошлаб менинг ҳаётим ўзгарди, – деб сўзида давом этади Шей. – Мен қарийб 25 йил гиёҳванд бўлдим. Бироқ ўша воқеадан сўнг менда уни қабул қилиш истаги буткул йўқолди.

Энди Мусо аксар вақтини кўчада эмас, балки “Ан-Нур” масжидида ўтказмоқда. Ҳозирда у бошпанасизлар учун мўлжалланган марказда яшаяпти.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қиладиВа, батаҳқиқ, Биз Нуҳни қавмига расул қилиб юбордик. Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди. Сўнгра давоми...

2975 20:40 / 27.08.2019
Абдуллоҳ ибн Муборакнинг икки шогирди ndash Ҳассон ва Сувайддан ривоят қилинади .Устозимиз Ибн Муборак Шомга бордилар. Биз ҳам у киши билан бирга эдик. Ҳар куни давоми...

1864 08:00 / 10.08.2020
Ёмон хаёлларнинг келиши қалбда иймон борлигининг аломатидир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан васваса ҳақида сўралди. Абдуллоҳ ибн Масъуд давоми...

4176 15:00 / 24.11.2020
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади .Ким фарз намозини ўқиса, унинг дуоси ижобатдир. Ким Қуръонни хатм қилса, давоми...

12394 15:00 / 21.05.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021