1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Самарқанд музейида дунёдаги энг катта Қуръон китобларидан бири сақланмоқда

07:10 / 24.04.2019 2521 pdf Ўқиш режими + -

Самарқанд вилоятининг Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида сақланаётган мазкур Қуръони карим ҳажми ва тахланиши жиҳатидан Марказий Осиёда энг нодир нусхалардан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Самарқанд давлат музей қўриқхонаси илмий ходими Ш.Рустамов Kun.uz га хабар берди.

Самарқанд қозикалони Мир Низомиддин Хожа ибн Мир Абдуғаффор Хожанинг маълумотига кўра, бу нусха ҳижрий 1271 йилда (милодий 1854–1855 йилларда) Бухоро ҳукмдори Амир Насруллоҳ буйруғи билан самарқандлик котиб Мулло Ҳасан Самарқандий томонидан сулс хатида Самарқанд қоғозига кўчирилган.

Китобнинг биринчи бетида Бибихоним масжидига вақф қилингани ёзилган. Кейинчалик Шоҳи Зинда мақбарасига ўтказилган.  

Ушбу Қуръони карим ҳижрий 1298 йилда (милодий 1881–1882 йиллар) ва 1339 йилда (милодий 1922–1923 йилларда) таъмирланган. Таъмирлаш ишларида Мулла Абдураҳмон Мирсолиҳов, Порсохўжа Турсунхўжаев, ранги ўчган жойларини қайта ёзишда мулла Сайфиддин Абдусатторов қатнашган.

Кейинчалик 1939 йилда Шоҳизинда мақбарасидан олиниб, Самарқанд вилоят музейига (ҳозирги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи) топширилган.

Қуръони каримнинг ўлчами 104 х 156 см бўлиб, 32 варақдан иборат. Китоб унвони (номи) биринчи бетида бўлиб, зарҳал ҳарфлар билан ишланган. Ҳар бир бети бир-бирига уланган варақлардан иборат бўлиб, ёғочдан ясалган тўртбурчак бўлмаларга маҳкамланган. Бурчаклари тери билан қопланган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айни кунларда муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қорақалпоғистон диёрига ташрифлари давом этмоқда. Сафар асносида маърифий суҳбатлар ташкил этиш баробарида давоми...

1905 09:54 / 23.02.2022
Махсудов Давронбек РустамовичДин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Махсудов Давронбек Рустамович 20042012 йиллар Ўзбекистон давоми...

2398 13:43 / 02.02.2022
.Исломга бағишланган умр,Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ хотираларига бағишлаб ишланган кўрсатувни томоша қилдим. Яхши, бу ишни давоми...

2735 13:33 / 30.12.2021
Россияда мусулмонларнинг кунданкунга ошиб бораётганини маълум қилган Россия Муфтийлар кенгаши раҳбари Равил Гайнутдинов Экспертлар 15 йилдан кейин Россия давоми...

2418 11:00 / 06.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021