1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Олимни йиғлатган болакай

16:30 / 26.04.2019 3965 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Покистонлик бир фазилатли олим Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиш учун Мадинаи Мунавварага келибди. Бир кун ташқарига чиқиб, нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушибди, шўрлик бола ўша нон ушоқларини териб еяётган эди. Олимни юрак бағри эзилиб, болага раҳми келибди. Болани олдига чақириб, қорнини тўйдирганидан сўнг унинг кимлигини сўрабди. Бола отасининг йўқлиги, оиласи эса катта эканлиги, онасининг уларни боқишга қурби етмаётганини айтибди. Шунинг учун бола ўзини ўзи боқишга мажбур экан.

Шунда олим одам болага ҳар кун унинг олдига келиб қорни тўйгунча овқатланиб кетишини тайинлабди. Шундай қилиб, олимнинг болага меҳри тушиб қолибди ва бир куни болага қарата: «Мен билан бирга Покистонга юр, у ерда йўқчиликни кўрмайсан, яна мен сенга илм ўргатаман», – дебди. Бола хурсанд бўлибди, лекин у олимга онасидан рухсат олиши кераклигини айтибди. Улар бирга боланинг онаси олдига боришибди. Она ҳаёт машаққатларидан жуда чарчаган, фаромуш ҳолда ўтирарди. Олимнинг таклифини эшитиб қалби ёришибди. Фарзандининг кўча-кўйда дайдиб юрмаслиги, уст-боши бутун бўлиши, шунингдек, дин илмини ўқиб олим бўлиши уни бағоят шод қилганди. Олим юртига қайтишидан олдин бола унинг ёнига келиб шундай дебди:

– Покистонда ўйинчоқлар борми?

– Ҳа, бор.

– У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?

– Ҳа, бор.

– У ерда янги кийимлар кияманми?

– Ҳа, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан. Бола хурсанд бўлиб уйига қайтди. Бир қанча вақт ўтиб бола яна олимнинг олдига келиб сўрабди:

– У ерда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларининг зангори гумбазлари борми?

– Йўқ, бизда бу йўқ, шунинг учун ҳам мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиш учун Мадинага келдим-да!

Бола жим қолибди, бир муддат ўйга толибди ва шундай дебди:

– Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларининг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим истаган пайтда борадиган Набий алайҳиссаломнинг масжидларисиз яшай олмайман. Мени авф этинг, мен сиз билан Покистонга боролмайман.

Боланинг бу гапларидан таъсирланган олим ҳўнг-ҳўнг йиғлабди, зеро унинг болага айтар гапи қолмаган эди. Чунки унинг болага Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзалари эвазига берадиган ҳеч вақоси йўқ эди.

Анвар Абдуллоҳ тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иккинчи бобЖобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга .Айтингчи, агар фарз намозларни ўқисам, Рамазон рўзасини тутсам, давоми...

2486 17:10 / 08.05.2019
Муҳаммад ибн Абу Алқама Абдулмалик ибн Марвоннинг олдига кириб, .Басранинг саййиди ким, деб сўради. Абдулмалик ибн Марвон .Ҳасан,, деб жавоб берди. Муҳаммад ибн Абу давоми...

3211 07:10 / 20.04.2019
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади quotРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам quotАллоҳ азза ва жалла quotСолиҳ бандаларим учун уларга берган давоми...

3582 07:05 / 26.11.2018
121. Ҳамёнингизда Мусҳаф бўлиши талаб қилинмаган, лекин ахлоқингиз оятда келган хулқлар бўлиши яъни Қуръондаги хулқлар билан хулқланишингиз талаб қилинган.122. давоми...

5069 18:14 / 06.04.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021