1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Илмни ишончли кишилардан олиш ҳақида

14:00 / 27.04.2019 2798 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

VIII боб

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: «Илмни ишончли зотлардан олиш лозим, чунки диннинг устуни илм биландир. Киши ўзининг жонини ишонадиган кишигагина динини ҳам ишониб топшириши лойиқ бўлади».

Ибод ибн Касир Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтадики: «Гувоҳлиги қабул бўлмайдиган кишидан ҳадис ривоят қилманглар».

Муҳаммад ибн Сийрин айтадилар: «Бу илм диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга қаранглар».

Муҳсин айтадилар: «Ким чиройли сўз айтса-ю, ёмон амал қилса, ундан илм олманглар ва унга суянманглар».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Илм мўминнинг йўқотган нарсаси, уни қаерда топса, олади», деб айтганлар».

«Уни қаерда топса, олади», деб айтилади. Бунинг маъноси шуки, агар унга хабар берган киши ишончли ва сўзи фойдали бўлса, олади, аммо хабар берган киши ишончсиз бўлса, олмайди. Агар бир киши бир ҳадисни ёки бир масалани эшитса ва айтувчиси ишончсиз бўлса, ундан қабул этиш дуруст эмас. Лекин унинг сўзи асл манбаларга мувофиқ келса, унга амал қилиш жоиз бўлади. Аммо бу илм саналмайди. Шунингдек, ёзилган ҳадис ёки масалани топса ва у асл манбаларига мувофиқ бўлса, унга амал қилиш жоиз, мабодо мувофиқ бўлмаса, жоиз эмас.

Абдураҳмон ибн Абу Лайло Али ибн Абу Толибдан ривоят қилади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир ҳадисни айтган кишини ёлғон гапирди, деб ўйласа, ўзи ёлғончиларнинг биттаси бўлади», дедилар».

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Рум ерларини фатҳ қилишни ирода этдилар. Ҳамма тайёргарликлар кўрилиб бўлгач, Рум фатҳига биринкетин лашкар жўната давоми...

2537 14:48 / 22.02.2024
Пайғамбар алайҳиссалом ҳожилар шайтонга тош отадиган Ақаба номли жойда Ясрибда Мадинада истиқомат қилувчи Хазраж қабиласига мансуб бир гуруҳ кишиларга дуч давоми...

2708 11:40 / 01.05.2020
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башариятга тақдим қилган улкан хизматларининг учинчиси инсоннинг мукаррамлиги ва улуғлигининг эълонидир. Бу инсоннинг давоми...

2407 11:30 / 15.02.2024
.Ислом, сўзининг луғавий маъноси қуйидаги маъноларни англатади1. Ихлос.2. Турли офатлардан саломат бўлиш.3. Сулҳ ва омонлик.4. Итоат ва бўйсуниш. Исломнинг шаръий давоми...

16178 16:14 / 11.09.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021