1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Босния Герцеговинада Қуръони карим кўргазмаси ўз ишини бошлади

10:10 / 30.04.2019 2199 pdf Ўқиш режими + -

Босния Герцеговинанинг Мостар шаҳрида Юнус Эмро институти томонидан “Қуръони карим билан  қалбингга ёзаман” шиори остида ташкил этилган кўргазмада Қуръони каримнинг 114 та нусхаси намойиш этилмоқда, деб хабар беради AA.

Нусрат Омериканинг коллекциясига мансуб ушбу Қуръонлар орасида қадимий қўлёзма нусхалардан тоортиб олтин суви билан ёзилганлари ҳам ўрин олган. Маълум бўлишича, 300 йиллик тарихга эга бўлган 6 та Қуръони карим биринчи марта намойиш этилмоқда.

– Уйимда 3 мингта китобдан иборат кутубхонам бор, уларнинг орасида 200 та Қуръоин карим алоҳида ажралиб туради, –  дейди 10 йилдан буён Қуръони карим нусхалари жамлаётган коллекционер. – Муқаддас китобга бўлган муҳаббатим ота-боболаримдан мерос.

 Кўргазмага ўз муносабатини билдира туриб, Қоракўз Бей мадрасаси мутасаддиси Сулжон Жикотич: «Қуръони каримни муҳофаза қилмоқ илдизларимизни муҳофаза қилмоқдир», – дея таъкидлаб ўтди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
У аввал президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом давоми...

1210 20:54 / 05.12.2024
2020 йил 7 январь куни Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Бутун дунё Ислом уюшмаси Олий кенгашининг 44давра йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита давоми...

3725 12:00 / 08.01.2020
Араб ва инглиз тилларидан тингловчилар ўртасида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг хотираларига бағишлаб ўтказилган Олимпиада 2022 давоми...

2514 18:11 / 16.05.2022
Бу йилги ҳаж мавсумида Саудия Арабистони ҳожиларга туҳфа тариқасида 1 миллион симкарта ва бепул интернетдан фойдаланиш имкониятини яратиб беради. Бу ҳақда Аrabnews давоми...

2188 10:35 / 19.07.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021