1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малида қадимий масжид ҳашар йўли билан таъмирланмоқда

17:00 / 30.04.2019 2071 pdf Ўқиш режими + -

VII-VIII асрларда бунёд этилган ушбу масжид Малининг қадимий Женна шаҳрида жойлашган. 

Масжид оддий лой ва қамишдан кўтарилган бўлиб, кўплаб меъморларнинг диққатини ўзига жалб этиб келмоқда. Меъморлар бу масжидни Судандаги қамишли иншоотларнинг энг катта меъморий намунаси, деб биладилар.

Масжидни қайта таъмирлашда сув, қум, қамиш, маҳаллий дарахтдан олинадиган ёғ ва сомондан фойдаланилмоқда. Қалин қилиб ётқизилган қумшувоқлар масжидни муссон ёмғирларидан ҳимоя қилади. Аллоҳ байтининг қайта таъмирланиши мамлакат аҳолиси учун ўзгача байрам кайфиятини юзага келтирмоқда. Мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган маҳаллий аҳоли масжиднинг шамол ва ёмғирдан зарар кўрган жойларини ҳашар йўли билан таъмирлаб чиқмоқдалар. Бу ишларни барча кексаю ёш ўзгача хурсандчилик ва самимият билан бажармоқда.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, 1988 йилда қадимий Женни шаҳри ва қамишли масжид ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова давоми...

1819 14:54 / 25.05.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, АлАзҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад давоми...

3656 14:07 / 12.10.2018
Маълумки, .Hilol nashr, нашриётматбааси юртимизнинг барча ҳудудларига нашриёт асосчиси, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб давоми...

2369 11:05 / 15.02.2020
Юртимизда айни кунларда кўнгилларга сурур, қалбларга ҳузур, кўзларга нур улашувчи яна бир янги нашр ndash .Илм ва одоб, журнали чоп этилишига тараддуд кўрилмоқда..Илм давоми...

3569 14:02 / 11.10.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021