1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Чиқинди машинасидаги қоидалар

05:00 / 17.02.2017 4340 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Али Тантовий айтадилар: Бир куни ёлланма такси билан вокзалга йўл олдик. Таксичи кўчада йўл қоидаларига риоя қилиб кетар эди. Йўлнинг ўнг томонидаги машина кутилмаганда олдимизга ўтиб олди. Такси ҳайдовчиси олдидан тезлик билан ўтиб, уни сиқиши таъсирида машина талофат кўришига сал қолди. Ажабланарли жойи, нариги машина ҳайдовчиси бошини машинадан чиқариб, рўпарамиздан биз томонга қарата: “Аҳмоқ”, дея бақириб, ҳайдовчини ҳақоратлади. Такси ҳайдовчиси ғазабини босиб, унга жилмайди‑да, узр сўради. Унинг ишидан ҳайратланиб: "Ахир у хато қилдику? Нега ундан узр сўрадингиз", десам, у: "Бу бизни ҳалокатга учратишига сал қолди", деди. Такси ҳайдовчиси бу иши билан менга ажойиб дарсни берди. Эртаси кун уйғониб, буни: "Чиқинди машинасидаги қоидалар", деб номладим. Кўп инсонлар чиқиндилар машинаси каби турли қийинчиликлар, омадсизликлар, ғазаб ва хато ишлардан иборат чиқиндиларни ўзларига юклаб олиб, ҳар томонда изғиб юрадилар. Бу чиқиндилар уларни ичида тўпланиб, сиғмай қолса, ўзларига яқин бўлган жойда уни тўкишга эҳтиёж сезадилар. Ўзингдан чиқинди тўкувчи бўлма. Сени ишинг фақат табассум қилиб, ўша жойдан ўз йўлингга ўтиб ол. Уларга ҳидоят ва қийинчиликларидан халос қилишини Аллоҳдан  сўраб дуо қил. Ҳамда бу ишда уларга ибрат бўл. Бу одам каби чиқиндиларни кўтариб юриб, уни уйдаги, ишхонадаги ва кўчадаги одамларга тўкишдан эҳтиёт бўл.

Хулоса: Нажот топадиган кишилар ўзларида фикр ва асабларини ҳалок қиладиган чиқиндиларни кўтариб юришга ҳеч йўл қўймайдилар. Шу сабабдан бунга амал қилувчиларга лутфан ташаккур билдираман.

 

Ҳумайро

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Шарикат, ёки ширкат луғатда, аралашиб кетиш маъносини англатади. Шариатда эса ширкат раъсулмол ва фойда хусусида шерик бўлганлар орасидаги ақддан иборатдир. давоми...

5361 05:00 / 17.02.2017
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ажр оладиган нарсангизнинг энг ҳақлиси Аллоҳ таолонинг китобидир,, дедилар,. давоми...

5493 05:00 / 17.02.2017
Биз .гаров, деб таржима қилган сўз арабчада .раҳн, дейилиб, луғатда .тутиш,, .давомийлик, ва .субут, маъноларини билдиради.Шариатда эса, .қарз сабабидан ҳужжат давоми...

6394 05:00 / 17.02.2017
Аллоҳга беадад шукрлар, чексиз ҳамду санолар бўлсин, юртимизни истиқлол неъматидан баҳраманд айлаб, беқиёс эркинликлар йўлини очиб қўйди. Энди халқимиз ўзи ва давоми...

4537 05:00 / 17.02.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021