1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

2019 йил учун закот, фитр ва фидя нисоблари эълон қилинди

16:00 / 06.05.2019 3023 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича

ҚАРОРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2019 йил (ҳижрий 1440 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 200 000 (икки юз минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, закот нисоби 85 (саксон беш) грамм тилло, яъни 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм деб белгилангани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 425 000 (тўрт юз йигирма беш минг) сўмни закот ниятида чиқарилиши ҳақидаги хулосаси маъқуллансин.

Маълумки, фитр садақаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан тўрт нарсадан чиқарилади. Улар буғдойдан ярим соъ, арпадан бир соъ, майиздан ярим соъ ва хурмодан бир соъдир. Бир соъ тақрибан () 4 килограммдир.

Шунга кўра, бу йилги ФИТР садақасининг миқдори Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга кўра:

2 килограмм буғдойдан 6 000 (олти минг) сўм;

≈ 4 килограмм арпадан 10 000 (ўн минг) сўм;

 2 килограмм майиздан 70 000 (етмиш минг) сўм;

≈ 4 килограмм хурмодан 100 000 (юз минг) сўм бўлади.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя.

Бу йилги ФИДЯ миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, унинг ўртача қиймати 15 000 (ўн беш минг) сўм, деб белгилансин.

 Ўзбекистон мусулмонлари

идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Истанбулда Адолат ва тараққиёт партияси маҳаллий бўлинмасининг еттинчи йиғилишида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ғайриодатий совға mdash ёғочдан давоми...

2600 17:40 / 03.04.2021
2026 йил 1 феврал куни .Ҳилолнашр, нашриётининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг яқин сафдоши ва сирдоши, дин ва миллат давоми...

729 15:06 / 02 февраль
Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни ижтимоийиқтисодий ислоҳотлар жараёнлари билан танишиш ҳамда келгусидаги вазифаларни фаоллар иштирокида белгилаб олиш давоми...

728 14:33 / 25.11.2025
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу муборак айём ва дам олиш кунларида қуйидаги даволашпрофилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган давоми...

1314 22:20 / 20.04.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021