1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ибодатда ихлос ва ниятнинг ўрни (иккинчи мақола)

17:10 / 09.05.2019 2354 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аввалги мақоламизда амалда ихлос ва ниятга доир бир неча ривоятлар келтирилган эди. Амалда ният ва ихлоснинг ўрни муҳим бўлгани учун бу мавзудаги мақолани давом эттиришни мақсад қилдик.

Саҳобалар айтишади: «Биз амал қилиб чарчамас эдик. Лекин амаллардаги ниятларимизни тўғрилаб чарчар эдик». Бу – ният амал қилувчидан жиддий эътибор талаб қилишини англатади.

Дарҳақиқат, Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мўминнинг нияти амалидан яхшидир». Келинг, салафларимиздан ният ва ихлос ҳақида айтилган пандномаларни келтирсак:

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг Ҳамза исмли ўғли айтади: «Ибодат ва дуосини ихлос ила адо этганларга, кўзига кўринган нарсалар қалбини чалғитмаганларга, қулоғига эшитилган нарсалар билан Аллоҳни унутиб қўймаганларга, бошқаларнинг ютуқлари қалбини махзун қилмаганларга Жаннатдаги тубо бўлсин!»

Абдулвоҳид ибн Зайд раҳматуллоҳи алайҳи деди: «Ижобат ва ихлос иккови бир йўлда ҳамроҳдир! Асло бир-биридан айрилмайди!»

Муҳаммад ибн Валид раҳматуллоҳи алайҳи ҳикоя қилади: «Халифа Умар ибн Абдулазиз бир одамни учратди. У қўлида тош доначаларини ўйнаган ҳолда: «Эй Раббим менга охиратда ҳурлардан завжа бергин» – деб дуо қиларди. Умар ибн Абдулазиз ғазабланиб: “Қандай ҳам нодон хатиб экансан. Қўлингдаги тошларни улоқтириб, ихлос билан дуо қилсанг бўлмайдими?!» – деб койиди.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади: «Амалларингизни қабул бўлиши тўғрисида, уни амалга оширишдагидан кўра кўпроқ ташвиш чекинг. Эшитганмисиз, Аллоҳ: «Албатта, Аллоҳ тақводорлардан қабул қилади» – деб айтган (Моида сураси, 27-оят).

Иброҳим Нахаъийдан ривоят қилинди: «Одамларнинг кўз ўнгида яхши амал қилиб намоён бўлишингиз мумкин. Аммо ният холис Аллоҳ учун бўлмаса, барибир одамлар сизни ёмон кўриб қолади. Чунки у амалингизни Аллоҳ ёқтирмаган. Баъзида эса одамларнинг наздида ёмон амал қилишингиз мумкин. Аммо ниятингиз холис Аллоҳнинг ризолиги бўлса, Аллоҳнинг муҳаббатига эришиб, бунинг баракоти ила одамларнинг ҳам меҳрини қозонасиз».

Муҳаммад ибн Восиъ раҳматуллоҳи алайҳи деди: «Банда Аллоҳга юзланганда, Аллоҳ одамларнинг қалбини ўша бандасига юзлантириб қўяди».

Абдураҳмон ибн Жарир Абу Ҳозимдан эшитган экан: «Қалблар маънавий иллатлардан покланганда кабира гуноҳлар кечирилади. Банда гуноҳлар таркига қасд қилса, у томон футуҳотлар кела бошлайди».

Яҳё ибн Абу Касир айтади: «Фаришталар банданинг амалини даргоҳи илоҳийга кўтариб чиқишади. Қачонки манзилга етганларида Аллоҳ: уни сижжинга ташланглар, чунки бу амал билан Менинг ризолигим мақсад қилинмаган!» – дейди.

Аллоҳ таоло ҳар биримизни амалларимизда тўғри ният ва ихлос неъматига мушарраф қилсин. Ўзидан бошқасини хурсанд қилиш учун, бандасининг кўнглини овлаш учун амал қилишдан асрасин! Ихлос ва тўғри ният ҳамиша ҳамроҳимиз бўлсин!

 

Авазбек Мўминов,

Андижон шаҳар “Чинор” жоме масжид имоми

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Робиъадан ривоят қилинади .Атаба ибн Фарқад Абдуллоҳга .Эй Абдуллоҳ, биродарингнинг ўғлига гапириб қўймайсанми, менинг ишимга ёрдам берсин,, деди ўз давоми...

3217 08:10 / 07.01.2020
Инсон ҳаётида шундай лаҳзалар бўладики, у қанча давом этишидан қатъий назар ўша дамларнинг шукуҳи бир умр кишини тарк этмайди, доим мунаввар туйғулар қўзғайди, давоми...

4015 18:21 / 27.04.2020
Аҳли илмларимиз ҳақида бир қанча ҳақиқатлар борки, уларни эътироф этиш инсофдандир.Аҳли илмлар, имомдомлалар аслида динга, илмга муҳаббати бўлганидан шу йўлни давоми...

2947 16:30 / 23.10.2019
Олимларнинг тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва давоми...

5189 08:10 / 02.06.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021