1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Англияда Қуръони каримни ўрганиш маркази ташкил этилади

11:30 / 16.05.2019 2155 pdf Ўқиш режими + -

Англиянинг Бирминҳем шаҳри ҳокимиятининг рухсати билан янги Қуръон ўқув марказининг қурилиши бошланади. Бу ҳақда IQNA хабар беради.

Марказнинг қурилиши кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган бўлса-да, шаҳар Кенгашининг режалаштириш қўмитаси томонидан уни бунёд этилиши тасдиқланган. Лойиҳа муаллифлари марказни «Халқаро тинчлик, адолат ва илм маркази» деб номланишини маълум қилган. Бу ерда диний маросимлар, жумладан никоҳ ўқитиш, жума ва жаноза намозлари адо этилмайди. Аксинча, Қуръон ва Суннат ўргатилади, адабиёт ва араб тиллари ўқитилади. Лойиҳага кўра, янги марказ таркибида 6 та ўқув хонаси, умумий кўргазма майдони ва йиғилиш зали қурилиши режалаштирилган. Ҳокимият мутасаддилари ушбу Қуръон ўқув марказини Рамазон ойи туҳфаси сифатида манфаатли бўлишига умид қилмоқдалар.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни илму маърифатга чақирар эканлар, илм излаш ҳар бир муслим ва муслимага фарз эканини буюрадилар. давоми...

3097 14:40 / 15.07.2019
Бугун 30 декабрь куни соат 2000 дан бошлаб, жонли эфирда Uzreport телеканали ва ижтимоий тармоқларимизда жоме масжидларимизда адо этилган 12 мингдан зиёд Қуръони карим давоми...

3048 19:30 / 30.12.2020
Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус ислом билим юртига ҳужжат топширган абитуриентлар учун кириш имтиҳонлари куни маълум қилинди. Бу ҳақда xadicha.uz сайти хабар давоми...

5943 09:30 / 11.07.2019
Таровеҳ намозларини хавфсиз ва қулай ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қиладиТошкент шаҳрида таровеҳ намози давоми...

2608 12:25 / 12.04.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021