1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Қуръони каримнинг нуқсонсиз китоб эканини англаб етдим

11:00 / 22.09.2020 4165 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Исломни қабул қилганимда 29 ёшда эдим» - дейди Эронда ташкил этилган Халқаро Қуръон мусобақасига таклиф этилган япониялик Фотима. (Атоско Ҳуосино).

Мусобақанинг «Ҳидоят топганлар» дастури меҳмони сифатида қатнашган Фотима мусулмон бўлиши тарихини шундай сўзлаб берган: «АҚШда рўй берган 11 сентябрь воқеаларидан кейин, дунёдаги барча ОАВ Ислом динига нисбатан салбий муносабатларни баён этишни бошладилар. Мен ҳам бир кузатувчи сифатида Ислом динини чуқурроқ тадқиқ эта бошладим. Кейинроқ билсам, аксарият халқаро ОАВ нотўғри хабар тарқатишаётган экан. Бу орада насроний амакимнинг тавсияси билан Инжилни ўргандим. Кейин Қуръон ва Инжилни таққослаб чиқдим. Натижада Қуръони каримнинг нуқсонсиз китоб эканини англаб етдим. Шу сабаб мусулмон бўлдим».

Фотима (Атоско Ҳуосино) нинг мусулмон бўлиши буддизмга эътиқод қилувчи оила аъзолари орасида норозиликларга сабаб бўлган. Бироқ вақт ўтиши билан улар ҳам Фотиманинг бу қарорига, айниқса унинг рўмолда юришига эътироз билдирмай қўйганлар.

«Эркинлик тушунчаси унинг қандай таъриф этилишга боғлиқ. Агар ботиний ва маънавий жиҳатдан қарайдиган бўлса, муслиманинг ташқи қиёфаси бу ҳақиқий эркинликни ифода этади», дейди япониялик муслима.

Islom.uz сайти

Муаллиф
Атоско Ҳуосино
Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Исломни яхшилаб ўрганиб чиққан роҳиб Исломни қабул қилганидан кейин шундай дейди .Таббат,, яъни Масад сурасида жуда ғаройиб мўъжизага гувоҳ бўлдим. Аллоҳ таоло бу давоми...

3620 16:05 / 13.12.2019
Журналистика бу ndash исталган вазиятларда, жумладан, оғир ва ҳаёт учун хавфли вазиятларда ҳам ҳақиқатни айтиш касбидир. Агар одам бирон нарса ҳақида ёзишни жуда давоми...

3334 14:08 / 02.12.2024
Яқин ўтмишда Суриянинг бош муфтийси шайх Аҳмад Куфтару ҳазратлари Ислом оламида рўза билан даволаш борасида анча шуҳрат қозонган эдилар. Айниқса, машҳур спортчи, давоми...

3374 09:00 / 24.06.2023
Оталаримиз аср намозидан сўнг дўконларини ёпар, шу кунги берилган ризққа қаноат қилар, шомдан олдин таомланар, хуфтон намозини ўқиб, ухлар ва ўз вақтида бомдод давоми...

2915 09:25 / 02.09.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021