1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қуръон қироатига бериладиган ажр

20:10 / 20.05.2019 3211 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўлади” деганларини эшитдим» (Муслим ривоят қилган)

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Аллоҳнинг Китобидан битта ҳарф ўқиса, унга битта ҳасана ёзилади, ёзилганда ҳам ўн баробар қилиб ёзилади. «Алиф лам мим» битта ҳарф демайман. Балки, «Алиф» битта ҳарф, «Лам» битта ҳарф, «Мим» битта ҳарфдир» (Термизий ривоят қилган)

Агар Қуръони каримдаги ҳарфларнинг сони тахминан 340740 та деб олсак, Қуръонни бир марта тўлиқ хатм қилган кишининг ажри жуда улкан бўлишини билиб оламиз. Яъни, ҳар бир ҳарфига бир яхшилик ўн баробар қилиб ёзилишини ҳисобга олсак, Қуръонни тўлиқ ўқиб чиққан одамга бериладиган ажр 340740 та бўлади.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳар бир ҳасана ўн баробар қилиб ёзилишини унутмайлик. Демак, 340740 ни 10 га кўпайтирсак, натижа 3407400 бўлади. Бунча ажр Қуръонни бир марта ўқиган кишига берилади.

Агар биз ҳар ойда Қуръонни бир мартадан хатм қилиб борсак, у ҳолда Аллоҳнинг изни билан бир йилда 40888800 та ажрга, ҳасанага эга бўламиз.

Ҳа, азизлар, Аллоҳнинг марҳамати кенг. У зот бизга берган ваъдасига асло хилоф қилмайди. Фақат биз ихлос билан, чин қалбимиздан, Аллоҳнинг розилигини кўзлаб адо этсак, ваъда қилинган ажру мукофотларга албатта эришамиз.

Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонни доимий тарзда ўқиб, унга амал қилувчилардан қилсин. Омийн!


Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазондаги охирги ўн кунлик кирса, тунни қоим қилар ва аҳлларини уйғотардилар, давоми...

2431 19:20 / 28.04.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир одам .Эй Аллоҳнинг Расули, бир одам қилган амалини яширади. Агар у билиниб давоми...

4049 21:30 / 05.03.2019
Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин .Аллоҳга омонат, дейишга одатланганман. Болалигимизда онам давоми...

4342 21:40 / 10.01.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳаётлари тарихи, шаклу шамойиллари ва ахлоқодоблари асрлар оша инсониятни ўзига жалб қилиб келди. У зот давоми...

2939 19:05 / 19.11.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021