1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Савол: Рўзани очмайдиган, лекин макруҳ бўлган амаллар қайсилар?

09:10 / 21.05.2019 3358 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жавоб:

1. Тупукни оғизда тўплаб, сўнг ютиб юбориш.

2. Гапираётган, зикр қилаётган, ўқиётган чоғда лаблари ҳўл бўл-са, ўша ҳўлликни ютиш.

3. Оғзидан оқаётган сўлакни қайтадан ютиб юбориш.

4. Оғизни чайгандан сўнг қолган намликни тупук билан бирга ютиб юбориш.

5. Шамоллаш туфайли оққан ва оғиз ё бурундан ташқарига чиққан балғамни нафас олиб, ичкарига тортиш (лекин ичкарига ютгандан ташқарига чиқариб юборган афзал).

6. Бирор нарсани татиб кўриш (ютиб юборса рўза очилади).

7. Бирон нарсани узрсиз чайнаш (ютиб юборса рўзаси очилади).

8. Оғиз-бурунни чайиш ва истинжо қилишда муболаға қилиш, яъни ошириб юбориш.

9. Сувнинг ичида турган ҳолда ел чиқариш.

10. Маний тўкилиб кетиш хавфи бўлмаса, қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғатадиган ишлар рўзани очмайди.

11. Эр-хотиннинг кийимсиз ҳолда баданларини бир-бирига теккизиши, лабини тишлаши, сўриши, ўпиши.

12. Заифлашишга олиб борадиган даражада қон олдириш.

13. Ғийбат ва шу каби амалларни қилиш рўзани очмайди.

14. Аёлга қараш ёки у ҳақда хаёл суриш оқибатида маний тўкилиши.

Савол: Рўзадор ўзининг аёлини қучоқлаб, ўпганда жинсий аъзосидан бирор нарса чиқса, рўза бузиладими?

Жавоб: Бу каби ҳолатларда жинсий аъзодан чиққан сув мазий дейилади ва бу билан рўза очилмайди. Агар шаҳват билан маний отилиб чиқса, рўза очилади. Рўза очилиб кетишидан қўрқиб туриб ўпиш, ушлаш, қучоқлаш, кийимсиз ҳолда бир-бирларига баданларини теккизиш макруҳдир. Рўза очилишининг хавфи бўлмаса, макруҳ эмас.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар ҳаётингда олий орзуинг нимадир, деб сўрашса, Роббимнинг муҳаббатига эришиш, деб айтар эдим.Агар ҳаётингда энг катта мусибат нимадир, деб сўрашса, Роббимнинг давоми...

3308 11:02 / 03.07.2019
Бундан бир неча йил олдин сизга оламолам қувончларни ҳадя қилиб, қиз фарзандингиз дунёга келган эди. Қаранга, ҳашпаш дегунча балоғат ёшига етиб қолибди. Унинг давоми...

5379 19:20 / 16.09.2019
Тақводор инсоннинг сифатлари қуйидагиларndash Отаонага яхшилик қилиш.ndash Қариндошлик ришталарини боғлаш.ndash Қўшниларга яхши муомалада бўлиш.ndash Шижоатли, кечиримли давоми...

2715 11:00 / 02.01.2021
Шайх ҳазратлари, менда битта савол бор эди, шунга ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман. Кўпчилик одамлар Ийсо алайҳиссаломни насоролар ва яҳудийлар хочга давоми...

13345 19:00 / 01.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021