1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кислороднинг мўъжизаси

21:10 / 23.05.2019 3540 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг коинотда яратган қонунлари бўлиб, у “кавний” қонунлар дейилади. Ва Аллоҳ таолонинг инсонлар ўртасида яратган қонунлари бўлиб, улар “шаръий” қонунлар деб номланади. Бизни ўраб турган коинот, табиатдаги қонунлар махлуқотлар томонидан юзда юз ишлайди.

Масалан: қуёш ҳар куни белгиланган вақтда чиқади ва ботади, шу билан бирга, инсоният учун қанчадан қанча фойда келтиради. Ой унинг кетидан эргашади, тун ва куннинг, фаслларнинг алмашинуви, дарахтларнинг ўз вақтида гуллаб мева бериши, умуман, коинотдаги ҳар бир нарса вазифасини мукаммал бажараётгани, уларнинг Роббисига бўлган итоатининг мукаммаллигидан далолат беради.

“Шаръий” қонунлар ҳудди шундай самара беради, қачонки унга амал қилинса. Табиатдаги мувозанат каби, инсонлар ўртасида ҳам худди шундай мувозанат юзага келаркан. Атмосферамизнинг 78 фоизини азот, 21 фоизини кислород, қолган 1 фоизини карбонат ангидрид ва бошқа газлар ташкил этади. Аллоҳ таоло ўсимлик ва дарахтларга шундай қобилият берганки, улар атмосферадан ўзига керак бўлган карбонат ангидридни тортиб олади. Ердан сувни ўзига сингдиради ва сувдан олинган водород билан карбонат ангидридни қуёшнинг ёрдами билан парчалайди. Натижада иккита нарса ишлаб чиқаради, яъни глюкоза ва кислород. Глюкозани қувват бўлиши учун ўзида қолдиради, кислородни ташқарига чиқаради. Айнан биз ана шу кислороддан нафас оламиз.

Нафас олиш жараёни қандай кечади? Бу, аслида, жуда мураккаб жараён бўлиб, кислороднинг ўпка ҳужайраларига етиб бориши бир сонияда амалга ошади. Аммо биз бу ҳақда тафаккур қилмаймиз. Шу ўринда савол туғилади: кислород ўсимликлардан чиқадиган бўлса, саҳрода кислород қаёқдан пайдо бўлади? Ахир, у ерда ўсимликлар ўсмайди-ку. Ёки бўлмаса музликлардан иборат Антарктидада-чи?

Аллоҳ таоло шамолга юклаган вазифалардан бири шуки, шамол ўрмонларнинг орасига кириб, у ердан меъёридан ортиқча бўлган кислородни ҳайдаб чиқаради ва кислород етишмайдиган жойларга тарқатади. Буни Ер юзидаги 21 фоиз кислородни меъёрлаштириш қонуни десак ҳам бўлади. Чунки бу миқдор ошиб кетса, ёнғинга сабаб бўлади, тушиб кетса, ҳаво етишмай қолади.

“Кавний” қонунлар “шаръий” қонунларга далолат қилади. Хўш, юқоридаги жараён қайси “шаръий” қонунларга далолат қилмоқда? Аллоҳ таоло бир бандасини ризқини кенг, ўзини бой қилиб яратди. Бошқа бир бандасини ҳикмати ила камбағал қилиб қўйди. Бой бўлган бандасига мискин-бечораларга эҳсон, садақа қилишга буюрди. Тафаккур қилиб кўринг, агар шамол ўрмонларнинг орасига кириб, ортиқча бўлган кислородни ҳайдаб чиқармаса, ёнғин содир бўлгани каби, агар киши мол-дунёни меъёридан ортиқ тўплаб, ўз ўрнида тарқатмайдиган бўлса, ёнишликка сабаб бўлар экан.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх шогирдига қараб, .Қаерда юрибсан, Абу Вадоа, деди. У .Аёлим оламдан ўтди. Шунинг учун дарсларга келолмадим. Узр, устоз, деди. Устоз .Бизга хабар бермабсанда, давоми...

3128 08:16 / 28.09.2020
Дунёнинг машҳур нашрларида энг кўп ўқилган китоблар ва энг машҳур муаллифлар рўйхатини эълон қилиб бориш анъанаси бор. Масалан, .Барча замон ва халқларнинг энг давоми...

3145 15:07 / 30.06.2020
Аҳмад ибн Абу Ҳаворийдан ривоят қилинади .Абу Сулаймон Доронийга .Рукн билан Мақом Ҳарамдаги жой номлари ўртасида Аллоҳ таолодан таом, шароб, либос, хушбўй ва давоми...

5061 07:30 / 09.03.2019
Савол Бир таниш дугонам бир йилдан бери турмуш ўртоғи билан никоҳсиз яшайди. Сабаби у иккинчи хотин. Домла шуни рўкач қилиб, уларга никоҳ ўқимаяпти. Яқинда фарзанд давоми...

5513 23:03 / 06.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021