1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий АҚШлик мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклади

12:30 / 25.05.2019 2188 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов АҚШга қилган сафари давомида Вашингтон шаҳридаги энг қадимий ҳисобланмиш «Муҳаммад» номли жоме масжидида мўмин-мусулмонлар билан дилдан мулоқот қилди.

Муфтий АҚШлик мусулмонларни Рамазон ойи билан муборакбод этиб, Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломалар, уларнинг илмий меросларининг жаҳон илм-фани ривожидаги ўрни, муҳтарам Президентимизнинг диний-маърифий соҳада олиб бораётган ислоҳотлари, юртимиз мўмин-мусулмонларининг турмуш ҳаёти, янги очилаётган масжид-мадрасалар ва илмий мактаблар фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Ушбу жоме масжиднинг имом-хатиби Толиб Шариф жаноблари ўзаро мулоқотда ўтган йили Ўзбекистонга ташриф буюргани, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ижобий ишларни ўз кўзи билан кўргани, ҳақиқатан, мусулмон оламида Ўзбекистон етакчи давлатлардан бири эканини билдирди.

«Муҳаммад» номли жоме масжид жойлашган ҳудудда Ислом маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонларнинг диний эҳтиёжларини қондириш ва ташкилотларда исломий тушунчаларни етказишда Имом Толиб Шариф жанобларининг хизматлари кўпчиликка маълум. У кишидан Аллоҳ рози бўлсин.

Маълумот ўрнида, «Муҳаммад» масжиди 1930 йилда барпо этилган бўлиб, АҚШ пойтахти Вашингтондаги энг қадимий масжид ҳисобланади. Масжид жойлашган ҳудудда жуда кўп мусулмонлар истиқомат қилади. Шаҳар четида масжидга қарашли ёрдамчи хўжаликлар ва вақф ерлари ҳам мавжуд. Ундан тушган даромадлар ушбу масжид ва мўмин мусулмонларнинг эҳтиёжлари учун сарфланади. Жума кунлари масжидга 500-600 намозхон ташриф буюради. Машҳур боксчи, жаҳон чемпиони Муҳаммад Али ҳам шу масжид қавмидан бўлган.

Шунингдек, ушбу жоме «Миллат масжиди» ва «Вашингтон масжиди» номлари билан ҳам машҳурдир. Масжид узоқ йиллар шаҳар, туман ва Колумбия округининг, қолаверса қатор масжидларнинг энг йириги ҳисобланган. Дин Муҳаммад исмли аллома ушбу масжидга биринчи бўлиб, имомлик қилганлардан биридир. У фаолияти давомида миллионлаб мусулмонларнинг оғирини енгил қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш каби ишларни бажарган.

Ўзбекистон делегациясининг АҚШ сафари давом этмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бундан қарийб тўққиз йил аввал, яъни 2010 йилнинг 11 августида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ташаббуслари билан улкан ва қутлуғ бир давоми...

5181 15:58 / 18.02.2019
2013 йил Россия Федерациясининг тарихий, географик ёки бошқа муҳим аҳамиятга эга диққатга сазовор жойларини аниқлаш мақсадида мамлакат аҳолиси ўртасида ўзига хос давоми...

1775 14:35 / 06.09.2024
Ўзбеккиноrdquo миллий агентлиги ҳамда Инсонrdquo кино студияси ҳамкорлигида Абу Исо Муҳаммад атТермизийrdquo номли янги бадиий фильм суратга олинмоқда. Бу ҳақда давоми...

4120 08:59 / 09.08.2018
Беларус Республикасида Татaристон ва Доғистон муфтийлари ҳамкорлигида тайёрланган Қуръони Карим маъноларининг рус тилидаги таржимаси нашр этилди. Бу ҳақда давоми...

1623 13:41 / 16.06.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021