1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Йўлтўсарлик

15:10 / 27.05.2019 2902 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарига қарши урушадиган ва ерда бузғунчилик қилиш ҳаракатида юрадиган кимсаларнинг жазоси – ўлдирилиш ё дорга осилиш ёки оёқ-қўллари тескарисига (яъни, ўнг қўл ва чап оёқ ёки чап қўл ва ўнг оёқ) кесилиши ёхуд ўз ерларидан сургун қилинишларидир. Бу жазо улар учун бу дунёда расволик-шармандалик бўлур. Охиратда эса улар учун улуғ азоб бордир» (Моида сураси, 33-оят).

Воҳидий (раҳимаҳуллоҳ) айтганларки: «Аллоҳ ва пайғамбарига қарши урушадиганлар» – уларга итоат этмай, осийлик қиладиган кимсалардир. Сенга осийлик қиладиган ҳар бир киши сенга қарши урушувчидир. «Ерда бузғунчилик қилиш ҳаракатида юрадиганлар» – одамларни ўлдириб, мол-мулкини талон-тарож қиладиган, ўғирлик қиладиган кимсалардир.

Мўминларга қарши қўлига қурол олган ҳар бир кимса Аллоҳ ва пайғамбарига қарши урушувчидир. Бу Молик, Авзоий ва Шофеъийларнинг сўзидир.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, «Оятдаги «ёки»сўзи ихтиёр учун киритилган бўлиб, маъноси мубоҳликни англатади. Яъни, имом-ҳукмдор хоҳласа қатл эттиради, хоҳласа дорга остиради, хоҳласа сургун қилади» (Ҳасан, Саид ибн Мусайяб ва Мужоҳидлар шу сўзни айтишган).

Атийядан қилинган ривоятда эса: «Ёки» мубоҳликни англатмайди. Балки у жиноятлар турига қараб ҳукм мартабасини англатади:

Кимки одам ўлдириб, молини олса, у ўлдирилади ва дорга осилади.

Кимки молни олса-ю, одам ўлдирмаса, унинг қўли кесилади.

Кимда-ким қон тўкса-ю, молларга тегмаса, у ўлдирилади.

Кимки хафв солиб турса-ю, ҳеч кимни ўлдирмаса, у сургун қилинади.

Бу Шофеъий розияллоҳу анҳунинг мазҳабидир».

Шофеъий розияллоҳу анҳу яна айтганларки: «Ҳар бир жиноятчига жиноятига яраша жазо берилади. Яъни, кимни ўлдириш ва осиш лозим бўлса, уни азоблаш макруҳ бўлгани сабабли, у аввал ўлдирилади, сўнг уч марта осилади. Кейин туширилади.

Кимни фақат ўлдириш лозим бўлса, у ўлдирилади ва дафн қилишлари учун қариндошларига берилади.

Кимники кесиш лозим бўлса, дастлаб ўнг қўли кесилади. Агар қайтиб яна ўғрилик қилса, чап оёғи кесилади. Мабодо, яна қайтиб ўғрилик қилса, чап қўли кесилади. Чунки Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо шундай қилишган ва биронта саҳобий уларга эътироз билдирмаган. Чап оёғи кесилишининг сабаби эса, қўлдан кейин оёқ кесилганда, чап оёқни кесишга иттифоқ қилинган бўлиб, бу«тескарисига» деган оятнинг маъносидир.

«... ёки ўз ерларидан сургун қилинишларидир».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу ҳукм ҳақида шундай деганлар: «Имом: «Уни ким учратса, ўлдирсин», деб қонини тўкишни ҳалол қилади. Бу ҳукм қўлга тушириб бўлмайдиган жиноятчиларга тааллуқли бўлиб, қўлга тушганлари эса ҳибсга олиниб, қамаб қўйилади. Чунки у ҳибсга олинса, шаҳарларда юришдан маҳрум бўлади ва ердан сургун қилинган ҳисобланади.

Ибн Қутайба айрим маҳбуслар тилидан шеър битган экан:

Биз энди унданмасмиз, дунё аҳли бўлсак-да,

На ўликмиз, на тирик – фақат дин ғамин еймиз.

Зиндонбон бир иш билан олдимизга кирса гар,

Алам билан: «Бу дунёдан ташриф буюрди», деймиз.

Йўлтўсарлик қилиб, одамлар кўнглига қўрқув солишнинг ўзиёқ гуноҳи кабирадир. Мол-мулкни талон-тарож қилиш, одамларга жароҳат етказиш, қатл этишни эса айтмаса ҳам бўлаверади.

Аллоҳдан барча бало-ю офатлардан омон сақлашини сўраймиз. Албатта, У саховатли, мағфиратли ва раҳмли зотдир.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ азза ва жалла шундай дейди.Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни Каъбани ҳаж ndash зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимдаким кофир бўлса давоми...

3676 14:01 / 28.01.2019
Аллоҳ таоло башарият отаси ndash Одам алайҳиссаломни яратиб фаришталарга унга сажда қилишини буюрди. Барча малоикалар Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб сажда давоми...

2880 05:30 / 21.03.2024
Аллоҳ таоло айтади.Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланур. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик уйланур. Ва бу яъни, зинокор аёлларга давоми...

8138 14:00 / 25.03.2019
ХулосаЗикр қилинган ва ушбу мавзуга оид ҳаётда учрайдиган бошқа ҳолатларга теран назар солсак фаҳшга, зинога сабаб бўлаётган бир қанча нарсаларни кўришимиз давоми...

4051 15:00 / 04.01.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021