1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонлик қорилар Малайзиянинг учта масжидида хатми Қуръонларда иштирок этмоқда

09:00 / 28.05.2019 2415 pdf Ўқиш режими + -

Юртимиздан етишиб чиқаётган Қуръон ҳофизлари нафақат ўзимизда, балки дунё миқёсида ҳам эътироф этилиб, хориж мамлакатлари масжидларида Аллоҳ таолонинг Каломини ўқиб беришмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, ўзбекистонлик икки нафар қори: Аъзамжон Дадамирзаев ва Шамсиддин Жалиловлар Малайзиянинг Перлис штати муфтийси Моҳд Зайнул Абидийн ҳазратларининг таклифига биноан 22-29 май кунлари таровеҳ намозларида хатми Қуръонларда иштирок этмоқдалар.

Ташрифнинг биринчи куни қориларни қабул қилган муфтий ҳазратлари ўтган йили Ўзбекистонга ташриф буюриб, бу юртда ўзи учун кўплаб янги билим ва тажрибаларни орттиргани, мамлакат мусулмонлари узоқ йиллардан буён бирдам ва иноқ бўлиб, Ҳанафий мазҳаби асосида улуғ алломаларининг йўлини давом эттираётганига гувоҳ бўлганини таъкидлади. “Ташрифимдан сўнг келаси Рамазон ойида албатта Ўзбекистондан қорилар таклиф этишни кўнглимга туккан эдим. Алҳамдулиллаҳ, мана насиб бўлди”, дейди муфтий ҳазратлари.

Қорилар Кангар шаҳрининг “Алви”, Путра”, “Ал Ҳусайн” жоме масжидларида имомларнинг тавсияларига биноан Таровеҳ намозларида Қуръондан маълум жузларни ўқиб бермоқдалар.

Биринчи кунда жамоат ўрта миқдорда бўлган. Кейинчалик, ҳушовоз қориларимизнинг қироатларини эшитган, қолаверса, ўзбекистонлик қорилар хатмга ўтаётганлиги ҳақида интернет нашрларида ҳам эълон қилингач жамоат анча кўпайган. Маҳаллий намозхонларнинг қориларимизга ихлослари ортиб, самимий миннатдорчилик, дуолар қилишган. Ана шундай қориларни етиштираётган Ўзбекистон диёрига қизиқишлари ошиб, бу юртни зиёрат қилиш истаклари пайдо бўлганини баён этишган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил Рамазон ойида ўзбекистонлик 11 нафар қорилар хориж мамлакатларига сафарбар қилинган. 8 нафар қори Россия Федерациясида ва яна бир нафар қори АҚШда хатми Қуръон ўтказиб беришмоқда.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг май ойида Туркияда бўлиб ўтган VIIХалқаро Қуръон мусобақасида 68 давлат вакиллари қатнашди. Мусобақада қатнашган иштирокчилар Қуръони каримни ёд давоми...

1812 08:30 / 19.06.2019
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг биродарлари, .Hilol Nashr, нашриётматбааси ва Islom.uz портали жамоа аъзоси Шавкат ҳожи Акбаров Ҳамид ҳожи давоми...

1232 08:53 / 19.11.2024
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистони ҳукумати айрим талаблар асосида инсонларга ҳаж сафари учун рухсат беришга қарор қилди, деган мазмунда давоми...

2375 16:38 / 31.05.2021
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига сафари чоғида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.Қуръон оятлари ўқилиб, дуо қилинди.Давлатимиз раҳбарига давоми...

1675 12:14 / 25.09.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021