1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида илк маротаба Рамазон ҳайити намози ўқилди

07:02 / 05.06.2019 2848 pdf Ўқиш режими + -

2019 йил 5 июнь куни юртимизнинг барча жоме масжидларида мўмин-мусулмонлар «Рамазон ҳайити» намозини адо этишди. Жумладан, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида илк маротаба «Рамазон ҳайити» намози ўқилди. Эрта тонгдан ушбу янги қурилган масжид юртдошларимиз билан гавжум бўлди.

Муҳташам, бунёд этилган жоме масжидида ҳайит намозини кўтаринки руҳда адо этиш учун масжид жамоаси, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари намозхонлар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бердилар.

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ барчани ушбу улуғ байрам билан қутлаб, тинч ва осуда юртда яшаётганимиз, хотиржам ибодатлар қилаётганимиз учун Яратганга шукроналар айтди. Шунингдек, «Рамазон ҳайити» байрами фазилатлари хусусида мавъиза қилди.

Дарҳақиқат, ийд Рамазон ҳайит байрами кириб келиши билан ҳар бир мўмин-мусулмоннинг қалбидан икки туйғу ўтади. Биринчиси бу қувонч туйғуси бўлса, иккинчиси шундай марҳаматли ойнинг якунланганидан афсусланиш ҳиссидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг улуғворлиги ҳақида шундай марҳамат қилганлар:

«Агар умматларим Рамазон ойининг улар учун қанчалик шарофатли ва баракотли эканини яхши билганларида эди, фақатгина шу бир ой эмас, балки йилнинг қолган ҳамма ойларида ҳам рўза бўлишини орзу қилган бўлар эдилар».

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз» (Бақара сураси, 183-оят).

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки Рамазон ойида рўзанинг фарзлигига ишонган ва Аллоҳ таолонинг розилигини истаган ҳолда рўза тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади», дедилар».

Азиз юртдошлар, Рамазон ойининг охирги кунларида барчамиз қуйидагиларни айтиб қолайлик:

Ҳамма ойларнинг Робби танҳодир. Рамазонни Робби шаввол ойи ва бошқа ойларнинг ҳам Роббидир. Бизнинг вазифамиз қайси ой бўлишидан қатъий назар Роббимиз жонимизни олиб, то биздан рози бўлгунига қадар ибодат қилиб динида мустаҳкам қолишимиздир.

Аллоҳим! мустаҳкам дининг ва тўғри йўлинг узра бизларни собитқадам қил! Кўз очиб юмганчалик фурсат ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўйма!

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Боку шаҳрида Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул давоми...

2438 10:46 / 15.10.2019
БАА институти бутун дунё бўйлаб Қуръон ўқитувчиларига хайрия тадбири орқали молиявий кўмак беради. Бу ҳақда iqna.ir манбаси хабар берди.Қуръонга хизмат қилиш ва давоми...

1694 13:00 / 23.02.2021
Ҳурматли юртдошларҲафтанинг сешанба ва жума кунлари .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидида, шом намозидан сўнг сийрат суҳбатлари давом этади. давоми...

1799 13:00 / 24.05.2021
Туркия Президенти Режеп Тоййиб Эрдоған Каъбани зиёрат қилди. 29апрел, 2022.Эрдоған икки кунлик ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб, қирол Салмон бин Абдулазиз давоми...

2092 13:01 / 03.05.2022
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021