1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Энг катта илоҳий шифохона сизга ўз эшикларини очади

08:35 / 09.06.2019 4826 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло сизни Ўзига қайтариш учун касал қилади. Агар Унга қайтсангиз, касалликни аритади. Ахир, энди унга ҳожат йўқ-ку!

Сизни тавозели бўлишингиз учун бемор қилади. Агар сиз тавозели, хокисор бўлсангиз, беморликни сиздан нари қилади. Чунки, энди унинг кераги йўқ!

Сизга ўзингиздан бошқаларни ҳам ҳис қилишингиз учун дард юборади. Агар сиз ўзингиздан бошқаларни ҳам ҳис қила бошласангиз, дардни сиздан йироқ қилади. Зеро, дарднинг энди фойдаси йўқ!

Сизга сабрингиз ва тақдирга розилигингизни синаш учун хасталик жўнатади. Агар сиз сабр қилсангиз ва унинг ҳукмига розилигингизни ошкор қилсангиз, хасталикни сиздан кетказади. Чунки энди у бу ерда кераксизга айланиб қолди!

Қабулига кириш учун олдиндан қабулга ёздириб қўйишингиз, муолажа учун махсус рухсатнома олишингиз ва қабулга тахминан чорак соат аввал келишингиз шарт бўлмаган Шофий Зот Аллоҳ таолодир!

Сиз фақатгина «Аллоҳ» десангиз бас, энг катта илоҳий шифохона сизга ўз эшикларини очади. У шифо, раҳмат, қудрат ва лутф шифохонасидир.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қиладиҲаром ойга ҳаром ой. Ҳаром қилинган нарсаларда қасос бор. Ким сизга тажовуз қилса, сиз ҳам унга қилган давоми...

2536 09:10 / 24.08.2019
Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу вафотидан сўнг мусулмонлар Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга байъат қилишди. У зот халифаликни ўта мушкул ишдан давоми...

5445 20:24 / 01.08.2019
Савол Ҳозир дунёда қанча мусулмон бор Бундай савол бераётганимнинг сабаби шуки, турли манбаларда бу ҳақда ҳар хил маълумот берилган экан бир ярим миллиарддан 1,8 давоми...

13555 17:24 / 03.08.2020
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Аллоҳ таолонинг .Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг, ва .Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган давоми...

3559 09:20 / 07.08.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021