1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

“Вақф” фондига нисбатан тарқатилаётган айрим нохолис фикрларга муносабат

15:01 / 08.06.2019 3534 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

6 июнь куни ижтимоий тармоқлардаги айрим нохолис манбаларда “Вақф” фонди фаолияти ҳақида асоссиз гап-сўзлар тарқатилди.

Хабарларда Рамазон ҳайити куни тушган хайр-эҳсон пулларини “Вақф” фондига тўла ўтказиш тартибига нисбатан гўёки баъзи масжидларда норозилик билдирилаётгани иддао қилинган.

Маълумки, “Вақф” фонди ташаббуси билан хайрия тадбирларини ўтказиш, муҳтож оилаларга ёрдамлар кўрсатиш, ночор масжидларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳамда даромади кам масжидлар имомларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларининг кўлами борган сари кенгайиб бормоқда.

Жумладан, даромади кам масжидларда меҳнат қилаётган 750 нафар имом-хатибларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, ҳар ойда қўшимча ойлик маош тўлаб келинаётганини алоҳида қайд этиш керак.

Хайрия сифатида тушадиган маблағлар “Вақф” фондининг алоҳида ҳисоб рақамида тўпланиши ва сарфланишида тўлиқ шаффофлик таъминланган. Фонднинг vaqf.uz доменида очиқликни таъминлаш имкониятини берувчи, йиллик, ойлик ва ҳаттоки кунлик сарф-ҳаражатларни ҳам кузатиб бориш имконияти мавжуд.

Афсуски, ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотлар Фонд фаолияти ҳақида объектив тасаввурларга эга бўлмаган, журналистик суриштирув ўтказмаган шахсларнинг субъектив ёндошувининг маҳсулидир.

Биринчидан, Фондга масжидлардан тушадиган маблағларнинг 75 фоизи масжид сарф-харажатлари учун мунтазам қайтариб борилади. Бу амалиётни сайтнинг “Статистика” http://vaqf.uz/uz/transactions/statisticsбўлимидан кўриш мумкин. Шу бўлимда Фонд томонидан ҳар куни амалга оширилган ҳаражатлар ҳақида маълумотлар бериб борилади. Масалан, Фонд ташкил этилганидан буён масжидлардан 71 миллиард сўм келиб тушган бўлса, қарийб 60 миллиард сўм  масжидларга қайтарилганини кўриш мумкин.

Иккинчидан, Фонд ихтиёрида қолаётган 25 фоиз маблағ эса масжид ва мадрасаларни қуриш-таъмирлаш, диний соҳа ходимлари ва талабаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга сарфлаб келинмоқда.

Аввал юртимизнинг бир неча ҳудудларида Фонд томонидан янги масжидларни қуриш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар қилинганини алоҳида таъкидлаш керак.

Масалан, биргина даромади кам масжидлар имом-хатибларига ойлик иш ҳақи бериш учун шу кунга қадар 1,2 миллиард сўм сарфланди.

Учинчидан, хабарда хайрия маблағлари пуллари “Вақф” фондига ўтказилаётгани сабаб масжид харажатларини қоплашга маблағ етмаётгани қайд этилганига келсак, юртимизда олис ва чекка ҳудудларда жойлашган юзлаб масжидлар моддий қўллаб-қувватлашга муҳтож ҳисобланади. Фонд ихтиёрида қолаётган маблағлар ҳисобидан мана шундай кам даромадли масжидларга маблағлар йўналтирилиб, уларнинг фаолияти ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланади.

Тўртинчидан, Рамазон ҳайити куни тушган маблағлар тўлалигича “Вақф” хайрия жамоат фонди ҳисобига кирим қилиниб, ушбу маблағларнинг 40 фоизи масжидларнинг сарф-харажатлари учун ўзларига қайтарилади.

Бешинчидан, масжидга тушган хайрия пуллари тегишли идоралар вакилларини жалб этган ҳолда ҳисоб-китоб ва инкассация қилинаётганидан асосий мақсад, ушбу маблағларнинг айланмасини шаффофлигини таъминлашдир.

Ижтимоий тармоқларда бирёқлама, асоссиз ёндашувларни тарқатишдан кўзланган мақсад одамларни ҳақиқий ҳолатдан чалғитиш, “Вақф” фонди фаолиятига нисбатан ишончсизлик уйғотиш орқали фуқароларимизнинг йил сайин кўлами кенгайиб бораётган хайрия ишларига путур етказишдек ғаразли мақсадлар кўзлангани эҳтимоли ҳақида хулоса қилиш мумкин.

Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
1977 йилда Америкалик Лора Шолтз исмли 63 ёшли кампир набирасининг қўлини босиб қолган машинанинг орқа томонини ёлғиз ўзи кўтариб уни чиқариб олишга муваффақ давоми...

5527 18:30 / 06.05.2022
Кунларнинг бирида Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига бир аёл келди. У норози оҳангда деди .Менинг акам вафот этди, ундан олти юз дирҳам мерос қолди, давоми...

5423 21:10 / 24.02.2019
Абдуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтади .Бир киши Суфён Саврийга эргашиб, уни кузатди. Суфён Саврий бир ғиштни олиб, унинг ичидаги бир парча қоғозга қарай бошладилар. давоми...

2934 09:10 / 02.09.2019
Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ давоми...

3024 09:00 / 27.06.2023
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021