1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ғайридин кишилар ошлаган терилар ҳам пок бўлади

19:00 / 10.06.2019 3555 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн тўққизинчи суннат

Ибн Ваъла ас-Сабаийдан ривоят қилинади:

«Мен Ибн Аббосдан: «Биз мағрибда бўламиз, мажусийлар мешларда сув ва ёғ келтирадилар?» деб сўрадим.

У: «Ичавер», деди.

Мен: «Бу сенинг фикрингчами?» дедим.

У: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «У(тери)нинг ошланиши – покланиши», деганларини эшитганман», деди.

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ривоят соҳиби Ибн Ваъла ас-Сабаий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуни кўриб, кўнглида тугиб юрган саволини сўрашга жазм қилди.

«Биз мағрибда бўламиз, мажусийлар мешларда сув ва ёғ келтирадилар?» деди.

Яъни бу гапнинг замирида ўша мешлардаги сувдан ичаверайликми, деган савол бор эди. Чунки мешлар теридан қилинади. Мешни мусулмон ўзи сўйган ҳайвон терисидан қилган бўлса-ку, майли. Аммо ғайридин одамники қандай бўлади, мажусийларники қандай бўлади, деган мулоҳазалар бор эди.

«У: «Ичавер», деди».

Яъни Ибн Аббос Ибн Ваълага ўша мажусийларнинг мешларидаги сувдан ичавер, дедилар. Бу жавобни эшитиб, Ибн Ваъла Ибн Аббосга:

«Бу сенинг фикрингчами?» деди. 

Яъни бу гапни ўз миянгдан чиқариб айтяпсанми ёки бирор ҳужжатга асосланибми, демоқчи бўлди.

Шунда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «У(тери)нинг ошланиши – покланиши», деганларини эшитганман», дедилар.

Демак, ғайридин кишилар ошлаган терилар ҳам пок бўлар экан.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Саҳобаларнинг даврида ҳам ғайридин юртларга сафар қилишлар бўлганлиги.

2. Илмли одамни кўрганда иштибоҳли масалани сўраб олиш зарурлиги.

3. Fайридинлар ошлаган тери ҳам пок бўлиши.

4. Мажусийларнинг идишидан сув ичиб, таом ейиш жоизлиги.

5. Ислом динининг кенглиги.

 «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
188 . .188. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Икки лаънат келтирувчи ишдан сақланинглар,, давоми...

3419 15:30 / 31.07.2019
. .Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жаброил давоми...

3807 16:00 / 03.05.2020
704. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши .Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг наздида энг катта гуноҳ қайси, деб сўради. .У сени яратган бўлсада, Унга давоми...

4971 20:00 / 22.04.2022
715. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Нубувватдан башорат берувчилардан бошқа нарса қолмади,, давоми...

1642 19:00 / 25.07.2025
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар