1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2019-2020 ўқув йили учун қабул эълон қилинди

12:30 / 11.06.2019 10493 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 2019-2020 ўқув йили учун қабул эълон қилганини маълум қилди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар берди.

Ҳадис илми мактаби

Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим берувчи таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабда ўқиш муддати 5 йил, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда «Ҳадисшунослик» таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади.

Мактабга 2019-2020 ўқув йили бўйича 10 нафар талаба қабул қилинади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари танлов асосида саралаб олинади.

Ҳадис илми мактабига қабул 2019 йилнинг 15 июнидан 5 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

- қабул ҳайъати раиси номига ариза;

- ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси;

- паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади);

- 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

- яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади).

Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

- Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис (оғзаки, ижодий имтиҳон);

- Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон);

- Ўзбекистон тарихи (тест синови).

Ҳужжатлар Ҳадис илми мактаби биносида қабул қилинади.

Манзил: Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Ҳўжа Исмоил шаҳарчаси.

Тел: (0366) 240-20-51

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига 2019 йилнинг 15 июнидан 15 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

- қабул ҳайъати раиси номига ариза;

- ўрта махсус ислом таълим муассасасини битирганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси;

- паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади);

- 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

- яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома (жорий йилда ўқишни тамомлаган битирувчилар таълим муассасаси раҳбаридан тавсиянома олади).

Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

- Фиқҳ ва ақоид (тест синови);

- Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон);

- Ўзбекистон тарихи (тест синови).

Манзил: Тошкент ислом институти.

Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

Тел: (0371) 227-23-47

Манзил: Мир Араб олий мадрасаси.

Бухоро вилояти, Когон тумани, Қасри Орифон қишлоғи.

Тел: (+99895) 604-45-97

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади.

Ўрта махсус ислом билим юртлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларига 2019 йилнинг 15 июнидан 5 июлгача абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар

- қабул ҳайъати раиси номига ариза;

- умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида ҳужжат (диплом) асл нусхаси;

- паспорт нусхаси (асл нусхаси кўрсатилади);

- 6 дона рангли фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);

- яшаш жойидаги масжид имом-хатибидан тавсиянома.

Қабул имтиҳонлари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:

- Хорижий тил (тест синови);

- Тарих (тест синови);

- Маънавият ва маърифат (тест синови).

Ўрта махсус ислом билим юртларига умумий ўрта таълим маълумоти тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус, касб-ҳунар коллежини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжат (диплом)га эга бўлган фуқаролари қабул қилинади.

Олий ва ўрта махсус ислом билим юртлари телефон рақамлари

1. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Тошкент ш., (0371) 227-23-47; (0371) 227-42-37;

2. «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371) 244-48-27;

3. «Хадичаи Кубро» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371) 299-24-11;

4. «Ҳадис илми» мактаби, Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Ҳўжа Исмоил ш., (0366) 240-20-51;

5. «Мир Араб» олий мадрасаси, Бухоро вилояти, Когон тумани (+99895) 604-45-97;

6. «Мир Араб» ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро ш., (0365) 224-10-11;

7. «Жўйбори Калон» аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро ш., 221-77-44;

8. «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом билим юрти, Китоб шаҳри (0375) 54-27-425;

9. «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус ислом билим юрти, Андижон ш., (0374) 228-00-91;

10. «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юрти, Наманган шаҳри (0369) 226-60-60;

11. «Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом билим юрти, Урганч ш., (+99895) 606-92-55, (+99895) 602-92-57;

12. «Муҳаммад ал-Беруний» ўрта махсус ислом билим юрти, Нукус ш., (0361) 229-03-26, 229-03-20.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг илмий ва маданий меросига давоми...

1204 21:22 / 09.02.2025
Бугун, 18 октябрь куни соат 1000 да Тошкент вилояти Янгийўл туманида .Қуръони Карим ва тажвид, янги ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтади.Маросимга .Қуръон ва давоми...

1530 10:04 / 18.10.2022
Ўзбекистон бош консули Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими директори билан учрашди. Ўзбекистон бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия давоми...

1099 08:56 / 22.04.2025
Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Қатар давлати амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний юртимизда давлат ташрифи билан бўлиб турибди. Ҳурматли меҳмон кеча давоми...

2172 11:40 / 06.06.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021